Таклифлар учун @Ibroxim0874
Аллоҳнинг ҳақиқий ошиғи бир майхонага кирдими, ўша ер ҳам унга намозгоҳ бўлади. Аммо сархуш айни намозгоҳга кирдими, ўша ер унга майхона бўлади.💥
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
(Ишқнинг қирқ олтин қоидасидан 22-қоида)
🌹🍃 ЖУМА КЕЧАЛАРИ "313" МАРТА ФОТИҲАИ ШАРИФ ЎҚИГАН ОДАМ, БИЗНИЛЛАҲ УЙЛАНИШНИ ИСТАЁТГАН БЎЛСА УЙЛАНАДИ.. АГАР У ИШ ИЗЛАЁТГАН БЎЛСА ИШ ТОПАДИ.. У ҚАРЗИНИ ОЛОЛМАЁТГАН БЎЛСА ОЛАДИ!!!
Али Ромитаний бадавлат эмасди. Қўл меҳнати билан ризқи- ни топарди. Бироқ унинг халққа хайру эҳсонлар килиши, эшиги- ни ҳамма учун очиб қўйиши Ромитанийнинг бой ва сахий инсон сифатида машҳур бўлиши ҳамда наклу ривоятларнинг таркали- шига сабаб бўлган.
«Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бир кеча кундузда мўмин бан- данинг қалбига уч юз олтмиш марта раҳмат назари билан қарайди, деган ҳикматнинг маъноси шуки, деди Ҳазрат Азизон, одамда уч юз олтмиш томир бор. Қалб зикр билан машғул бўлиб, зикрдан мутаассир бўлади ва Аллоҳ назари қалбга тушади ва бу назарнинг асари дилдан барча томирлар- га жорий бўлади. Ҳар узв (аъзо) тоатга машғул бўлиб, бу тоат нуридан ҳар узв файз олиб, яна қалбга илоҳий файз келади».
Хожа Али деди: «Йўл бошида турган соликларга бисёр риё- зат чекмоқ, машаққатларни бошдан кечирмоққа тўғри келур, токи мартаба ва мақомга етсунлар. Лекин энг яқин ва мақбул йўл бор, ул зуд (тезда) максуд ва муродга етказур. Бу йўл шуки, ҳар бир солик соҳибдил (пири муршид) суҳбатига борсин ва ул ҳалқага (яъни пир жамоатига) кирсин, пирнинг хизмати- ни қилиб, соҳибдил қалбидан жой олсин. Солик билсинки, бу тоифа кишиларга Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг назари туш- гандир. Ва ул соликка ҳам назардин насиба етгай...»
Нақл қилишларича, бир куни Ҳазрати Азизоннинг уйларига бир гуруҳ меҳмонлар узоқ мамлакатдан келибди. Ҳазратнинг уй- ларида егулик ҳеч вақо йўқ экан. Ул зот меҳмонларни очиқ чехра билан кутиб олибди. Улар билан ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг дар- возадан ташқарига чиқибди. Шунда муридларидан бири Бобои таомфуруш катта бир қозонда овқат, дастурхонда нон келтириб: «Ҳазратим, ушбу ҳадямни қабул айланг», дебди. Дарҳол мех- монлар олдига дастурхон ёзилиб, овқат сузилибди. Меҳмонлар шод бўлиб, пирнинг дуоларини олгач, йўлга равона бўлибдилар. Хожа Али ҳалиги муридини чақириб: «Менга бу хизматинг ман- зур бўлди! Тила тилагингни», дебди. Бобо зийрак ва донишманд эди, у: «Ягона бир тилагим бор, у ҳам бўлса сурат ва сийратда сиз- га ўхшамоқдур!» дебди. Хожа Али: «Бу мушкул иш. Сен менинг зоҳиру ботинимни кўтара олмайсан. Бу сенга оғирлик қилади. Бошқа тилагингни айт!», дебди. Бобо айтибдики: «Бошқа тилагим йўқдур!»
Хожа Али қўлларини дуога очиб: «Ё Аллоҳим, бу бандангни муродига етказ!» дебди. Оз фурсатдан сўнг муридлари кулбага кириб кўрсалар, иккита Хожа Али Ромитаний ўтирган экан. Улар- нинг сурат ва сийратлари бир хил эди. Лекин бир ҳафтадан сўнг бу илоҳий файзни кўтаролмаган Бобо бандаликни бажо келтирибди. Бобонинг қабрлари Ромитан қўрғонининг устидадир.
Муҳаммад Хоразмий Арзангийнинг «Шарҳи Рисолаи Азизон» асарида нақл қилинишича, Хожаи Азизон тунги соатларда ип йи- гирувчилар бозорига бориб, ҳеч ким сотиб олмаган ипларни қим- мат нархларда сотиб оларди. Ипларни уйига олиб келганларидан сўнг ўзлари бир четда ибодат билан машғул бўлар, бошқа томон- да эса иплар Аллоҳнинг изни ила ўз-ўзидан тўқилиб, мато ҳолига келарди. Ладун илмидан бехабар халқ буни ўз билганича талқин қилар, «ғайб эранлари»нинг иши эканига ишонар, жинлар ёки фа- ришталар шайхга ёрдам беряпти деб ўйларди. Ҳазрат Ромитаний ибодатни тугатиши билан тўқилган матоларни олиб бориб бозор- да сотар, тушган фойдани олимлар, фақирлар ва оиласи ўртасида учга бўлиб сарфларди
Ромитанийнинг суҳбатларига мунтазам қатнаганлардан бири у зотдан сўрабди: «Ҳақ таоло бир кеча-кундузда бандасининг қалбига уч юз олтмиш марта назар ташлайди, деган сўзни қандай тушуниш мумкин?»
Ромитаний ҳазратлари унинг бу орзусига қалб зикри орқали эришишни таъкидлаб, шундай дейди: «Бу шундай маънони анг- латади: қалбнинг вужуд аъзоларига очилган уч юз олтмишта туйнуги бор. Яъни, булар инсон танасидаги қон томирлари воситасида қалбга боғланган уч юз олтмиш томирдир. Қалб зикр натижасида Аллоҳ таолонинг хос назарига сазовор бўладиган даражага етганида, бу назарнинг таъсири қалбдан барча аъзоларга тарқалади. Бунинг натижасида вужуднинг ҳар бир аъзоси ўз ҳолига кўра зикру ибодат билан машғул бўлади»
Ромитаний ҳазратлари Ромитандан кейин Бовард (Абивард) га бориб жойлашган. У ерда ҳам халқни ҳидоятга бошлаш билан машғул бўлган. Қаерга бормасин, одамларга ислом динининг асосларини тушунтирган, Қуръон ва ҳадисларга қатъий амал қилишни кўрсатган, халқни турли сабаблар билан пайдо бўлган ботил эътиқодлардан асрашга ҳаракат қилган. Халқ унинг олдига келмаса, у халқнинг олдига борган, одамларни турли йўллар билан файзли суҳбат, мажлисларга жалб этган.
Али Ромитаний Бухородан 350 километрлар узокдаги Хоразмга бориб, у ерда муқим бўлиб қолади. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳоту айн ул-ҳаёт» ва Бадриддин Сарҳиндийнинг «Ҳазарот ул-қудс» асарларида ёзилишича, Али Ромитаний Хо- размда яшаш учун ҳукмдордан ёзма рухсатнома олган.
Ромитаний муридлари билан бирга шаҳар дарвозасига етгани- да, унга кириб жойлашиш учун икки муридини шоҳнинг ҳузурига юборади. «Шоҳга бориб айтинглар. Эшигингизга бир факир тўқувчи келди, шаҳрингизга жойлашиш учун сиздан ижозат сўраяпти. Рухсат берсангиз, шаҳарга киради, йўқса, ортига қайтиб кетади. Агар ижозат берсангиз, буни тасдиқлаш учун фармон ёки ҳужжат талаб қиляпти», денглар», дея ижозат сўрайди.
Келганларнинг гапларини эшитган шоҳ юзлаб одамлар рухсатсиз кириб-чиқаётган бу шаҳарга кириш учун ижозат сўраётган тўкувчига муҳри босилган рухсатнома қоғозини юборади. Шоҳнинг рухсатини олган Ромитаний ҳазратлари шаҳарга кириб, кимсасиз маҳаллага жойлашишни афзал билади. Бу ерда иршод (сулук йўлига бошлаш) учун шу пайтга қадар учрамаган бир усулда одамлар билан муносабатта киришгани ривоят қилинади.
Ҳар тонг эрта уйғониб, мардикор бозорига боради. Юк келишини кутаётган ҳаммолларнинг қўлига кундалик даромадини тутказиб, уйига олиб келади. Кейин эса уларга: «Сизнинг ишингиз дарров таҳорат олиб, аср вақтига кадар бу ерда бизнинг сухбатимизда бўлишдир», дейди ва уларга ибодатни, покликни ўргата- ди. Шу тарика янги-янги мардикорлар бажонидил бирин-кетин устознинг диний ва тасаввуфий мавзулардаги суҳбатига қўшилади. Шу йўл билан Ҳазрат ҳақиқат илмларидан йирок бўлган ин- сонларни тарбия қила бошлайди. Аста-секин Хожаи Азизоннинг Хоразмнинг чекка қисмидаги уйи зиёратчилар билан тўлиб-тоша бошлайди. Хоразмда Ромитаний суҳбатлари ва эҳсонларини эшит- маган одам қолмайди.
Тез орада Хожа Алининг халқ муҳаббатини қозониб, хурма- ти ортиб бораётганидан хавотирга тушган кимсалар: «Бу кетишда шайх юртимизга шоҳ бўлади. Бутун шаҳар унинг ортидан эргашяпти. Халққа қилаётган эҳсонини қўя турайлик, муҳаббати кирмаган хонадон қолмади. Бу кетишда салтанатимиз бир тўқувчи томонидан барбод қилинади», дея ҳукмдорга шикоят қила- дилар. Шоҳ ҳам фитначиларнинг гапига ишониб, «Айтинглар, дарҳол шаҳарни тарк этсин», дея фармон бериб, лашкарини Али Ромитаний ҳазратларининг олдига юборади. Ромитаний ҳазратлари шоҳнинг шаҳарга киришга рухсатномасини чикариб: «Биз шахсан хукмдорнинг муҳри босилган ва шаҳарда яшашимизга изн берилган фармонга эгамиз. Агар ҳукмдор изнини ва муҳрини инкор килса, чиқиб кетишга розимиз»,- дейди.
Чопарлар шайхнинг айтганларини ҳукмдорга етказганида, у ўз хатосини тушунади. Шайхнинг улуғлигини сезиб, Ромитаний ҳузурига келади ва муридлари сафидан жой олади.