Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлса, Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади; – Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», - дедилар».
Шарҳ: Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: 1. Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади. 2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади. 3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
НАҚЛ ҚИЛИШЛАРИЧА, Ҳазрати Хожамиз (куддиса сирруху) айтган эканлар: «Аввал ҳолда олти ой давомида ботин эшикларим тамом бекилган ва ҳеч қандай файз менга юзланмас эди. Кўп бетоқат ва беором бўлдим. Яна махлуқотлар мулозаматларини аҳд қилдим. Шу аснода гузарим бир масжидга тушди. Масжид эшигига ёзилган эди:
НАҚЛ ҚИЛИШЛАРИЧА, Ҳазрати Хожамиз айтган эканлар: «Ҳазрати Саййид Амир Кулол мулозаматларида юрган пайтларимда бир куни Ҳазрати Амир йўлга бир чизик чизиб: «Ҳеч ким бу йўлдан ўтмайди», дедилар. Ҳамроҳ бўлган дарвишлар жамоати ҳайрон бўлди. Тангри инояти менга ҳамроҳлик килди ва мен чизиқдан ўтиб кетдим ва Амирнинг орқасидан равона бўлдим. Яқинларига етганимда менга назар қилиб дедилар: «Эй фарзанд, яхши қилдингки, хатни деб биздан қолмадинг!»
Байт:
Ҳар кужо хатти мушкиле бикашанд, Жахд кун то даруни хат боши
Ҳар ерда кийинчилик чизиғини тортадиган бўлсалар, Чизиқ ичида қолишга ҳаракат қил.
МЕНИ ЎЛДИРИШИНГИЗ МУМКИН, АММО ОЛЛОҲНИ ЎЛДИРА ОЛМАЙСИЗ
Мансур Ҳаллож: "Ан ал Ҳақ" (Мен Ҳақман) деган гапи билан Оллоҳнинг зоти ва инсоннинг моҳияти бирлигига ишора қилган. У бу сўз билан ўз нафсидан бутунлай воз кечганини ва унинг мавжудлиги фақат Оллоҳнинг нуридан иборат эканини англатган. Бу ғоя ваҳдат ул-вужуд таълимотига боғланади.
Ривоятга кўра, Ҳаллож Ан ал Ҳақ сўзини айтганида одамлар уни куфрда айблашган. Аммо ишқ аҳли учун бу гап унинг Оллоҳга бўлган чуқур муҳаббати ва бирлигини билдирган.
Яна бир ривоятда шундай дейилади: Ҳаллож қатл қилинаётган вақтда, унинг оғзига қон тўлганда у ОЛЛОҲ номини айтиб юборган. Ҳаллож қони ерга тушганида шундай дейди:
"Менинг ҳар бир қон томчимда Оллоҳ бор. Мени ўлдиришингиз мумкин, аммо УНИ ўлдира олмайсиз."
Бу ундаги ирфоний ва илоҳий бирликнинг юксак даражасини намоён этади.
НАҚЛ ҚИЛИШЛАРИЧА, Ҳазрати Хожамиз айтган эканлар: «Жазаба ғалаба қилган кунларда бир куни Бухородан Насафга Саййид Амир Кулол (куддиса сирруху)нинг шариф суҳбатларини топмоққа отландим. Работи Чуғаротий (Қатиқчилар работи)га етганимда олдимдан бир отлик чиқиб қолди. Подачиларга ўхшаб қўлига қаттиқ таёқ ушлаб олган ва кигиздан кулоҳ кийиб олган эди. Ёнимга келганда таёқ билан мени урди ва туркий тилда: «Отларни кўрдунгми?» -деди. Мен унга ҳеч нарса демадим. Бир неча марта йўлимни тўсди ва менга ташвиш етказди. Охири унга: «Мен сенинг кимлигингни биламан!» дедим. Отлик то Работи Қоровулгача ортимдан келди. Менга деди: «Кел, ўзаро суҳбат қурамиз». Мен унга ҳеч илтифот килмадим. Ҳазрати Амир ҳузурларига етиб келганимда улар: «Ҳазрати Хизр алайҳиссаломга нега илтифот қилмадинг?» дедилар. «Мен сизнинг хизматингизга отланган эдим, шунинг учун у билан машғул бўлмадим», дедим».
Ривоят қилинишича Боязид Бастомий бир куни Оллоҳга бундай дуо қилибди: — Эй Оллоҳ, Сенинг жамолингни кўришни истайман!
Шунда унинг қалбида ваҳий каби жавоб келибди: — Агар менинг жамолимни кўрмоқчи бўлсанг, қалбингдан ўзингни чиқар, чунки мен фақат холис қалбда намоён бўламан.
Бу ривоят «фано» холатини ифодалайди: инсон нафсидан халос бўлиб, Оллоҳ билан туташишга эришиши керак. Инсоннинг Оллоҳга бўлган муҳаббати унга нафсдан яъни ўзидан воз кечиш йўлини ўргатади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таолога энг суюкли амал қайси?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. Ибн Масъуд: «Ундан кейингиси-чи?» деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.
Йўлимизда бўлганлар ва умрида бир марта бўлса ҳам руҳимизга фотиҳа ўқиганлар қиёматга қадар биз биландир. Бизни севганлар ҳеч қачон фақирлик кўрмасин. Иймонларини қутқармагунларича ўлмасинлар....
Азиз Маҳмуд Худойи (қ.с)
П.с: Бизни излаган топади, топган танийди, таниган севади, севган ошиқ бўлади, бизга ошиқ бўлганларга эса биз ҳам ошиқмиз.