View in Telegram
НАҚЛ ҚИЛИШЛАРИЧА, Ҳазрати Хожамиз айтган эканлар: «Жазаба ғалаба қилган кунларда бир куни Бухородан Насафга Саййид Амир Кулол (куддиса сирруху)нинг шариф суҳбатларини топмоққа отландим. Работи Чуғаротий (Қатиқчилар работи)га етганимда олдимдан бир отлик чиқиб қолди. Подачиларга ўхшаб қўлига қаттиқ таёқ ушлаб олган ва кигиздан кулоҳ кийиб олган эди. Ёнимга келганда таёқ билан мени урди ва туркий тилда: «Отларни кўрдунгми?» -деди. Мен унга ҳеч нарса демадим. Бир неча марта йўлимни тўсди ва менга ташвиш етказди. Охири унга: «Мен сенинг кимлигингни биламан!» дедим. Отлик то Работи Қоровулгача ортимдан келди. Менга деди: «Кел, ўзаро суҳбат қурамиз». Мен унга ҳеч илтифот килмадим. Ҳазрати Амир ҳузурларига етиб келганимда улар: «Ҳазрати Хизр алайҳиссаломга нега илтифот қилмадинг?» дедилар. «Мен сизнинг хизматингизга отланган эдим, шунинг учун у билан машғул бўлмадим», дедим». https://t.center/uztasavvuf
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily