Жумъа кунингиз муборак бўлсин.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Мархамати кенг ва рахмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Росулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин.
Ҳазрати Абу Ҳурайрадан(розияллоху анху) ривоят қилинди; жаноб Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қуёши чиққан энг яхши кун жумъа кунидир. ОДАМ ( алайҳиссалом) ул кунда яратилди,ул кунда жаннатга киритилди ва ул кунда жаннатдан чиқарилди. Соат ( қиёмат ) ҳам фақат жумъа кунида қоим бўлур". ( Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд , Имом Насоий ривоятлари. Сунани Термизий, 488- ҳадис.)
Ҳазрати Лубоба ибн Абдул- Мунзир ал-Ансорийдан( розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир.
Унда ушбу беш ҳислат бордир:
1) Аллоҳ Одамни ( алайҳиссалом) у кунда яратди;
2) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) ер юзига у кунда туширди;
3) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда вафот эттирди:
4) у кунда шундай бир он борки, банда ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ албатта ато қилади.
5) Киёмат у кунда қоим бўлади. Юксак мақомли ( муқарраб) фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгиз жумъа куни ( ҳайбати) дан қўрқиб турадилар.
(Имом Ибн Можа " иқома,79,р. 1084.)
https://t.center/uztasavvuf