View in Telegram
МЕНИ ЎЛДИРИШИНГИЗ МУМКИН, АММО ОЛЛОҲНИ ЎЛДИРА ОЛМАЙСИЗ Мансур Ҳаллож: "Ан ал Ҳақ" (Мен Ҳақман) деган гапи билан Оллоҳнинг зоти ва инсоннинг моҳияти бирлигига ишора қилган. У бу сўз билан ўз нафсидан бутунлай воз кечганини ва унинг мавжудлиги фақат Оллоҳнинг нуридан иборат эканини англатган. Бу ғоя ваҳдат ул-вужуд таълимотига боғланади. Ривоятга кўра, Ҳаллож Ан ал Ҳақ сўзини айтганида одамлар уни куфрда айблашган. Аммо ишқ аҳли учун бу гап унинг Оллоҳга бўлган чуқур муҳаббати ва бирлигини билдирган. Яна бир ривоятда шундай дейилади: Ҳаллож қатл қилинаётган вақтда, унинг оғзига қон тўлганда у ОЛЛОҲ номини айтиб юборган. Ҳаллож қони ерга тушганида шундай дейди: "Менинг ҳар бир қон томчимда Оллоҳ бор. Мени ўлдиришингиз мумкин, аммо УНИ ўлдира олмайсиз." Бу ундаги ирфоний ва илоҳий бирликнинг юксак даражасини намоён этади. https://t.center/uztasavvuf
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily