View in Telegram
​​ХОЖА АЛИ РОМИТАНИЙ (Қуддиса Сирруҳу)#Давоми بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Али Ромитаний бадавлат эмасди. Қўл меҳнати билан ризқи- ни топарди. Бироқ унинг халққа хайру эҳсонлар килиши, эшиги- ни ҳамма учун очиб қўйиши Ромитанийнинг бой ва сахий инсон сифатида машҳур бўлиши ҳамда наклу ривоятларнинг таркали- шига сабаб бўлган. «Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бир кеча кундузда мўмин бан- данинг қалбига уч юз олтмиш марта раҳмат назари билан қарайди, деган ҳикматнинг маъноси шуки, деди Ҳазрат Азизон, одамда уч юз олтмиш томир бор. Қалб зикр билан машғул бўлиб, зикрдан мутаассир бўлади ва Аллоҳ назари қалбга тушади ва бу назарнинг асари дилдан барча томирлар- га жорий бўлади. Ҳар узв (аъзо) тоатга машғул бўлиб, бу тоат нуридан ҳар узв файз олиб, яна қалбга илоҳий файз келади». Хожа Али деди: «Йўл бошида турган соликларга бисёр риё- зат чекмоқ, машаққатларни бошдан кечирмоққа тўғри келур, токи мартаба ва мақомга етсунлар. Лекин энг яқин ва мақбул йўл бор, ул зуд (тезда) максуд ва муродга етказур. Бу йўл шуки, ҳар бир солик соҳибдил (пири муршид) суҳбатига борсин ва ул ҳалқага (яъни пир жамоатига) кирсин, пирнинг хизмати- ни қилиб, соҳибдил қалбидан жой олсин. Солик билсинки, бу тоифа кишиларга Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг назари туш- гандир. Ва ул соликка ҳам назардин насиба етгай...» Нақл қилишларича, бир куни Ҳазрати Азизоннинг уйларига бир гуруҳ меҳмонлар узоқ мамлакатдан келибди. Ҳазратнинг уй- ларида егулик ҳеч вақо йўқ экан. Ул зот меҳмонларни очиқ чехра билан кутиб олибди. Улар билан ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг дар- возадан ташқарига чиқибди. Шунда муридларидан бири Бобои таомфуруш катта бир қозонда овқат, дастурхонда нон келтириб: «Ҳазратим, ушбу ҳадямни қабул айланг», дебди. Дарҳол мех- монлар олдига дастурхон ёзилиб, овқат сузилибди. Меҳмонлар шод бўлиб, пирнинг дуоларини олгач, йўлга равона бўлибдилар. Хожа Али ҳалиги муридини чақириб: «Менга бу хизматинг ман- зур бўлди! Тила тилагингни», дебди. Бобо зийрак ва донишманд эди, у: «Ягона бир тилагим бор, у ҳам бўлса сурат ва сийратда сиз- га ўхшамоқдур!» дебди. Хожа Али: «Бу мушкул иш. Сен менинг зоҳиру ботинимни кўтара олмайсан. Бу сенга оғирлик қилади. Бошқа тилагингни айт!», дебди. Бобо айтибдики: «Бошқа тилагим йўқдур!» Хожа Али қўлларини дуога очиб: «Ё Аллоҳим, бу бандангни муродига етказ!» дебди. Оз фурсатдан сўнг муридлари кулбага кириб кўрсалар, иккита Хожа Али Ромитаний ўтирган экан. Улар- нинг сурат ва сийратлари бир хил эди. Лекин бир ҳафтадан сўнг бу илоҳий файзни кўтаролмаган Бобо бандаликни бажо келтирибди. Бобонинг қабрлари Ромитан қўрғонининг устидадир. Муҳаммад Хоразмий Арзангийнинг «Шарҳи Рисолаи Азизон» асарида нақл қилинишича, Хожаи Азизон тунги соатларда ип йи- гирувчилар бозорига бориб, ҳеч ким сотиб олмаган ипларни қим- мат нархларда сотиб оларди. Ипларни уйига олиб келганларидан сўнг ўзлари бир четда ибодат билан машғул бўлар, бошқа томон- да эса иплар Аллоҳнинг изни ила ўз-ўзидан тўқилиб, мато ҳолига келарди. Ладун илмидан бехабар халқ буни ўз билганича талқин қилар, «ғайб эранлари»нинг иши эканига ишонар, жинлар ёки фа- ришталар шайхга ёрдам беряпти деб ўйларди. Ҳазрат Ромитаний ибодатни тугатиши билан тўқилган матоларни олиб бориб бозор- да сотар, тушган фойдани олимлар, фақирлар ва оиласи ўртасида учга бўлиб сарфларди Ромитанийнинг суҳбатларига мунтазам қатнаганлардан бири у зотдан сўрабди: «Ҳақ таоло бир кеча-кундузда бандасининг қалбига уч юз олтмиш марта назар ташлайди, деган сўзни қандай тушуниш мумкин?» Ромитаний ҳазратлари унинг бу орзусига қалб зикри орқали эришишни таъкидлаб, шундай дейди: «Бу шундай маънони анг- латади: қалбнинг вужуд аъзоларига очилган уч юз олтмишта туйнуги бор. Яъни, булар инсон танасидаги қон томирлари воситасида қалбга боғланган уч юз олтмиш томирдир. Қалб зикр натижасида Аллоҳ таолонинг хос назарига сазовор бўладиган даражага етганида, бу назарнинг таъсири қалбдан барча аъзоларга тарқалади. Бунинг натижасида вужуднинг ҳар бир аъзоси ўз ҳолига кўра зикру ибодат билан машғул бўлади» Давоми Бор 📚ЕТТИ ПИР КИТОБИДАН! (Дунё муршидлари) Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ https://t.center/tasavvuf02 🕊
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily