✔️ Ҳоким ёрдамчилари – халқ орасида (“Машъал” маҳалласи)📍"Иқтисодий шарҳ" журнали
"маҳаллабай" тизимини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ёритмоқда.
📌 Журналнинг навбатдаги сонида Нукус шаҳар ҳокимининг “Машъал” маҳалласидаги ёрдамчиси Арофатхон Махсудова билан суҳбат ташкил этилди.✂️Таҳририят интервьюдан парчалар келтиради:➖ Иш фаолиятимизда
асосий эътиборни мамлакатимиздаги оғриқли нуқталардан бири ҳисобланган
ишсизлик даражасини камайтиришга қаратамиз. Шу мақсадни амалга ошириш учун ҳозирги кунда
энг оммавий усуллардан бири бўлган ёшларга
субсидия, имтиёзли кредитлар ажратилишидан ҳам фойдаландик. Бироқ
ижтимоий ёрдамнинг бу шаклидан кўп
фойдаланмасликка ҳаракат қилдик. Чунки менинг фикримча, ёшларга
субсидиялар ажратилиши, қайсидир маънода, уларнинг ўз устида ишлашига
тўсқинлик қилади.
➖ Бугунги кунда маҳалламиз аҳолиси қарийб
8000 нафарни ташкил қилади.
2022 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, улар орасида
540 киши ишсиз бўлиб, орасида
олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларимиз ҳам йўқ эмас эди.
Ижтимоий кўмакка муҳтож, ҳар бир
ишсиз фуқаронинг муаммоси ўрганилиб,
тегишли корхона ва
ташкилотларда иш билан таъминланди.➖ Маҳалламизда Хитой тажрибасига суянган ҳолда,
“ақлли камера”лар ўрнатиш ишлари олиб борилди.
25 та жойга камера ўрнатилди. Бу камералар маҳаллага кирган-чиққан
бегона фуқароларни узоқдан таний олади. Маҳалла ҳудуди
тўлиқ кузатилиб, назорат қилиб турилади. Бунинг натижасида
ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари кескин камайди.➖ Маҳалламиз
130 та кўп қаватли уйдан иборат. Хамма уйнинг
биринчи қавати тадбиркорлик субъектларига ажратилган.
Кўчалар, йўллар, жами
4 км йўл
асфальт қилинди. Бир нечта кўп қаватли уйнинг
лифтлари эскирганлиги сабабли
янги лифтлар қўйилди.
Жамолиддин Турдимов
"Иқтисодий шарҳ" журнали №11/2024
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️ўзб review.uz/oz/p9xрус review.uz/p9x
инг review.uz/en/p9x
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin