🛂 Инфографика: 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда туризм тармоғининг ривожланиши
📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистонда туризм тармоғининг 7 йил давомида ривожланиш динамикаси келтирилган.
📈 93 та давлат фуқаролари учун кириш визалари
бекор қилинди.
56 та мамлакат фуқаролари мамлакатимизга
электрон виза орқали ташриф буюришлари мумкин.
47 та давлат фуқаролари
беш кунгача муддатга
транзит визасиз Ўзбекистонда қолишлари мумкин.
76 мамлакат фуқаролари учун кириш
туристик визасини расмийлаштиришнинг
соддалаштирилган тартиби амал қилади.
📊2017 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда
меҳмонхоналардаги ўринлар сони
3,8 баробарга ошиб, 142 мингтага етди.
👆2023 йилда Ўзбекистонда
2649 та туроператорлар фаолият кўрсатди. 2017 йилга нисбатан уларнинг сони
3,1 баробарга ортди.
👍 Ўтган 2023 йилда
туризм хизматлари экспорти ҳажми
2,1 млрд АҚШ долларини ташкил этди. 2017-2023 йилларда
жами туризм хизматлари
экспортининг умумий ўртача ҳажми 7,23 млрд долларга тенг бўлди.
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/b5d
рус review.uz/b5d
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin