View in Telegram
📕 “Демократик капитализм чорраҳада” 4️⃣2019 йилда эмпирик демократик назария ва қиёсий сиёсий иқтисод соҳасидаги етакчи олим, Принстон университети ўқитувчиси Карлес Бойснинг “Демократик капитализм чорраҳада: технологик ўзгаришлар ва сиёсат келажаги” номли китоби нашр этилди. 💬 Китобда технологик тараққиётнинг иқтисодиётдаги бандлик ва ишлаб чиқариш таркибига таъсири ҳамда саноат инқилобининг бошидан то ҳозирги кунгача бўлган демократик ривожланиш хусусиятлари Ғарб “капитализми” концепцияси асосида кўриб чиқилган. Унинг ривожланишининг шартли равишда учта тарихий босқичи кўриб чиқилади: XIX аср “Манчестер” (бошланиш), XX аср “Детройт” (олтин аср), XXI аср “Кремний водийси” (замонавий капитализм). 📝 Муаллифнинг прогнозларига кўра, иш ўринларини қисқартираётган ривожланган мамлакатларда технологияларни ривожлантириш ва янада автоматлаштириш меҳнат бозорида оғир оқибатларга олиб келиши ва ижтимоий тенгсизликнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин. 🔝Муаллифнинг ўзи технологик тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таълим орқали инсон капиталини шакллантиришга инвестициялар киритишни назарда тутувчи автоматлаштиришга қарши курашга нисбатан ўртача ёндашувга амал қилади. 🇺🇿Ўзбекистонда сўнгги йилларда бу йўналишда таълим соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, таълимга давлат харажатлари 2019 йилда ЯИМнинг 5,6 фоизидан 2021 йилда 6,2 фоизга ортди. Дарья Мирошникова, CERR "Иқтисодий шарҳ" журнали №11/2024 Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/j5v рус review.uz/j5v Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily