♻️ Иқлим ўзгариши ва ижтимоий хатарлар
Комплекс ва адекват ижтимоий ҳимоясиз иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатлар тенгсизлик ва камбағалликни янада кучайтириши мумкин.
❗️Иқлим ўзгариши қуйидаги бешта асосий ижтимоий хавфни келтириб чиқаради:
1️⃣Ишсизлик ёки нотўлиқ бандлик.
🫥 Иқлим ўзгариши ва
ресурсларнинг камайиб кетиши туфайли одамлар
ўз даромадларини қисман ёки
тўлиқ йўқотиши мумкин, айниқса, уларнинг ҳаёти табиий
ресурсларга (масалан, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, ўрмон хўжалиги ёки туризм) боғлиқ бўлса.
Экстремал об-ҳаво ва
табиий ҳодисалар одамларнинг
ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.
2️⃣Меҳнат унумдорлиги.
🫥 Меҳнат унумдорлиги ҳам
сусайиши мумкин,
иш вақти эса
қишлоқ, ўрмон хўжалиги ёки
қурилиш ишчилари учун иссиқлик стресси каби
экстремал ҳодисалар ҳамда
гигиена ва
меҳнат хавфсизлигига таҳдидлар натижасида
йўқотилиши мумкин.
Халқаро меҳнат бюроси (ХМБ) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра,
2000-2015 йиллар даврида
антропоген омиллар туфайли келиб чиққан ёки зўрайган турли
экологик офатлар натижасида қарийб
23 млн йиллик меҳнат
ҳаёти йўқотилган.
3️⃣Иш жараёнида жароҳат олиш хавфи.
🫥 Экологик ва
иқлим ўзгаришлари нафақат
иқтисодий йўқотишлар ва
иш вақтининг йўқотилишига сабаб бўлади, балки
меҳнат хавфсизлиги ва
гигиенаси (МХГ) учун кўплаб
таҳдидларни келтириб чиқаради, чунки
иссиқлик стресси, ҳалокатли об-ҳаво ҳодисалари, хавфли кимёвий моддалар таъсири, ҳавонинг ифлосланиши ва
юқумли касалликлар туфайли
касб касалликларини орттириш, ишчиларнинг
ҳалок бўлиши ва иш жараёнида
жароҳат олиш хавфини оширади.
4️⃣Саломатликка таъсири
🫥 Соғлиққа таъсир кўрсатиши ҳам ўлим, ҳам касалланиш нуқтаи назаридан, шунингдек,
респиратор ва
юрак-қон томир касалликлари, руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар,
ёмон репродуктив ва
оналар саломатлиги, шунингдек,
озиқ-овқат, сув билан юқадиган, трансмиссив ва бошқа
юқумли касалликларнинг кўпайишини ўз ичига олади.
5️⃣Озиқ-овқат тизими
🫥 Озиқ-овқат тизимларининг бузилиши озиқ-овқат
хавфсизлиги ва
овқатланишга янада
кўпроқ таъсир қилиши мумкин. Шунингдек,
иқлим ўзгаришининг оқибатлари мамлакатлар
ичида ёки улар
ўртасида жабр кўрган ҳудудлардан
мажбурий кўчиш ва
миграцияга олиб келиши мумкин.
Нодира Курбанбаева, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №7/2024
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/6o9
рус review.uz/6o9
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin