#Криминал_муҳаббат 67-қисм
-сиз..бу узукни қаердан олгансиз-зўрға гапира бошлади Шохруҳ.
-менга буни битта бевафо йигит берган..-деганча Маъмура ниқобини секин кўтарди.
-Маъмура..-ўзини овозини узоқдан эшита бошлади Шохруҳ.
-қалай мусаллас ёқдими-кулди қиз-бу менга индамай кетиб қолганингиз учун деганча ёнидан уйқу доричани чиқариб кўрсатди.
-сен ҳали...-кўзлари юмила бошлади Шохруҳни.
-нима қилай минг қилсам ҳам жосуснинг севгилисиманда-кулди Маъмура.Шохруҳ ҳушини йўқотди.Тимуха ёрдамида Маъмура уни меҳмонҳонадан билдирмай чиқариб кетди.Чегарадан олиб ўтишга Туркиялик ҳарбий дўстлари ёрдам берди Тимухани.Шохруҳ секин кўзларини очди..Таниш шифт..«қаердаман ўзи»бўлиб ўтган воқеаларни эслашга уринаркан..
-болам уйғондингми-иссиқ тафт уни бошини силай бошлади.Шохруҳ ҳайрат билан тепага қаради,қарадию қувончдан йиғлаб юборди:
-онажон..-онасини маҳкам қучиб йиғлай бошлади-сизни росаям соғиндим..
-мен ҳам ўғлим..дўстинг билан келинимга рахмат улар сени олиб келишмаганда онам бор деб келмасдинг ҳам..-онасининг ҳам кўзларидан ёш оқарди.
-келиним..-ҳайрон бўлди Шохруҳу шу ердами?
-ҳа ўғлим шу ерда..ошхонада овқат қиляпти..онасига раҳмат жуда тарбияли қиз экан-Маъмурани мақтай бошлади онаси.Шохруҳ Маъмурани тезроқ кўргиси келарди..
Секин ўрнидан туриб онаси билан ошхонага ўтишди..У ерда Тимуха бамайлихотир чой ичиб ўтирарди.
-сен нималар қилиб юрибсана-ёлғондакам жахл билан сўради Шохруҳ.
-катта савоб ишга қўл урдим оғайни-деб ўрнидан турганча уни маҳкам қучоқлади-яхшимисан дўст?
-рахмат дўстим ҳаммаси учун-Шохруҳ ҳам уни меҳр билан қучоқлаб қўйди.Секин атрофдан уни қидирди..Тимуха буни сезиб кулди:
-қидираётганинг ҳовлингдаги атиргулларни кўриб кўзи қувнаб кетди..бормасанг ҳозир бутун гулларни узиб чиқади-кулди Тимуха.
-қўе болам ундай дема ҳоҳлаганича олсин-деди Шохруҳнинг онаси хурсанд бўлиб-бориб чақириб кел бирга овқатланамиз-деб Шохруҳни чиқариб юборди.