View in Telegram
#Ramazon муборак бўлсин бегим 4-қисм #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA Ойдин хола қизи Назокат билан келинини намоз ўқиётганини зимдан ҳавас билан кузатиб туришарди. -Ойи нима дейсиз мен ҳам ўқий олармикинмина???-келинга меҳр билан қараб қўяркан Назокат. -албатта қизим астойдил ҳоҳласанг ўрганасан онаси йўқ бўлса ҳам отаси аъло тарбия берибди қўшниларидан ҳам умуман ёмон гап эшитмадим..ҳам сендан 2ёш кичик қара..отасига раҳмат-деганча ўғли билан келинини узоқ дуо қилди Ойдин хола.Шу пайт Тоҳир уйидан чиқиб келди. -ҳа ўғлим қаёққа дарров-ажабланди Ойдин хола уни башанг кийиниб олганини кўриб. -ака бунча атирга чўмилдингиз-бурнини беркитди Назокат. -ойи мендан хавотир олманг ўртоқларим чақиришди бир бориб келай тез келаман-деб Тоҳир тез тез юрганча чиқиб кетаркан. -ҳай болам чиллалисана..тез қайтгин..-деганча жавраб қолиб кетди Ойдин хола. -ойи ишқилиб акам ўша қиз билан яна учрашмасмикина? -жимм ахмоқ қиз кеннойинг эшитмасин..мени ўғлим бўлса ундай қилмас агар қилса қайтиб ўғлим демайман уни-жахли чиқди Ойдин холани.Настарин намозини ўқиб бўлиб секин ховлига чиқди.Уерда қайнонаси ва қайнсинглисини кўриб бироз шошиб қолди. -ҳалиги мен шунчаки..намоз ўқиб олдим-деди кўзи ер чизиб. -болам бу уй энди сеники..ҳечам тортинмагин.. -кеннойи мен ҳам намоз ўқисам майлими очиғи ҳавасим келди сизга-деди илтижоли тикилиб. -бажонидил ўргатаман бундан буён опа сингилмиз ўзи роса опам бўлишини ҳоҳлардим мана Оллоҳга шукур эришдим-чин дилдан қувонди Настарин.Ойдин хола уларни кўриб меҳри жўш урди."Пешонам беш қарич экан шундай келин йўлиқди"деб ўйлади уларни мамнун кузатаркан. -Тоҳир жўраларини олдига кетди..кунбўйи ёлғиз ўзинг зерикасан шунчун бемалол Назокат билан ҳангома қилиб ўтиравер қизим мен бўлсам бироз дам олай қарибман шекилли чарчаб қолдим-деб уйларига кириб кетди. Тоҳир шу куни алламахалда кириб келди.Настарин қайнсингилисини ёнида ухлаб қолувди.Шовқин сурондан уйғониб кетди.Афтидан қайнотаси ва қайнонаси уни обдон уршишаётганди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily