"Рамазон муборак бегим" 1-қисм
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
Настариннинг бугун тўйи.Дадаси жуда қаттиққўл инсон бўлгани учун шу йигитга тегасан деб туриб олди.Эндигина 18га қадам қўйган қиз ўзи мустақил қарор қилишга ожиз эди.Йигит билан борйўғи 2марта кўришди.Бир келинкўйлак танлашда яна бир заксга боришганда.Негадир йигит унга совуқ муомила қиларди.Бу ёқмасада қиз уйдагиларга индай олмади.Нима ҳам дерди унинг кўнгли билан кимнинг иши бор...Тўй ҳам бўлиб ўтди.Настарин куёв келишини ҳаяжон билан кутарди.Турмуш қурган янгалари унга ажиб ҳангамалар айтиб бериб қизни анча ҳуркитиб қўйишганди.Мана Рамазондан олдин тушириб оламиз деб қўярда қўймай қуда тараф келин қилиб олди.Настарин ҳар йили қолдирмай рўза тутади.Ҳар намозида онасининг ҳаққига дуо қилади.Онасидан эрта етим қолгани учун дадаси кўнгли ўксимасин деб бошқа турмуш қурмади.Ўзини шу қизи ва ўғлига багишлади.Шунинг учун ҳам Настарин дадасининг ҳеч бир қарорига қарши чиқмайди.Хона эшиги очилиб секин куёв боланинг қадам товуши эшитилди...Настаринни юраги қинидан чиққудек урарди.Ётоқнинг чети ғичирлаб куёвнинг ўтиргани эшитилди.Настарин ортига қарашга қўрқди.
-Исминг Настаринмиди..-куёвнинг овози дағалроқ чиқди.
-Ха..Ассалому алейкум-ваниҳоят ортига ўгирилди қиз.
-хуллас мени эшит нега тез рози бўлдинг билмадиму аммо мени сенда кўнглим йўқ..ўзимни севганим бор аммо онам сенга ёпишиб туриб олдилар келин қиламан деб..сен ҳам эрга тегиш орзуйинг ушалди..онамни келин қилиш орзуси..-йигитнинг кўзларида совуқ ифодадан Настаринни юраги музлади.Гўё бутун орзулари ер билан яксон бўлгандек.