Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистондаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар масаласига борган сари кўпроқ эътибор қаратишни бошлади.
ННТлар жамиятнинг турли қатламлари учун муҳим, айниқса ижтимоий масалаларда. Евроиттифоқ бунга эътибор қаратаётгани ва бефарқмаслиги бир қарашда яхши. Бироқ шу ерда "лекин" деган жойи ҳам бор.
Халқаро ташкилотлар томонидан киритилган норма, тавсиялар Ўзбекистон томонидан амалга ошириб борилмоқда. Аммо айни вақтда ҳар қачонгиданам. хавфсизлик масаласиниям унутмаслик керак.
ННТ теорияда пул ювиш схемалари, ноқонуний пул айирбошлаш механизмлари, терроризм ва оммавий тартибсизлик яратиш учун база бўлолади. Ҳамма ННТлар шу билан шуғулланади демоқчимасман. Лекин ННТ ниқоби остида турли "махинация" ишлар орқали ноқонуний ҳаракатларни турли давлатларда, борингки ўша Европанинг ўзидаям учратиш мумкин.
Давлат ННТларга шароит яратиб берган ҳолда уларнинг молиявий олди бердисини тўлиқ назорат қилиши керак. Назорат деганда тақиқ назарда тутмаяпман. Шунчаки, давлатда пул қаердан келиб қаерга кетаётгани, нимага сарфланаётгани ҳақида очиқча маълумот бўлиши шарт, шаҳар бедарвозамас.
ННТларни турли сабабларга кўра назорат қилмайдиган давлатларга қаранг. Мисол учун Сурия каби давлатлар. Хоҳлаган давлат "через через" қилиб ННТ очволади ва пул юборишни бошлайди. Бу пуллар мамлакат ичида уни юборган давлатнинг манфаатлари учун ишлатилади. Янги раҳбари Жўлоний ҳам мустаҳкам давлатчилик қурмоқчи бўлса, бу масалада олдинги даврда қилинган хатолардан хулоса қилса керак.
2024 йилнинг декабрида
бўлиб ўтган йиғилишда Евроиттифоқ элчиси ННТларни четдан келадиган пулларини умуман назорат қилмасликка чақирди. Бу ғалати чақириқ, менимча. Депутатларимиз ННТларни фаолият жараёнларини янада енгиллаштирувчи ва шу билан бирга давлатни уларни молиявий ҳаракатларини тўлиқ назорат қилишини таъминловчи қонун ишлаб чиқиши керак.
Хуллас, нодавлат нотижорат ташкилотлари бугунги кунда жамият ҳаётининг узилмас қисми. Аммо уларнинг фаолиятини давлат мен айтган йўналишда назорат қилиши зарур. Боиси хавфсизлик биринчи галдаги вазифа.
Сўнги икки йилда Ўзбекистондаги ННТлар чет элдан умумий ҳисобда 174,4 млн доллар донорлик пулларини олишганакан. Бу яхши, пул киряпти, аммо бу пуллар яхшиликка ишлатилдими? Келажакда бундай саволларга "ҳа" деб жавоб бера олиш учунам улар назорат қилинаётганидан кўнглимиз ҳотиржам бўлиши керак. Нимадир бўлиб, ёппасига ҳаммасига тақиқ бўлганидан кўра мен айтган масалада назорат бўлса, кўнгил ҳотиржам бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov