View in Telegram
Энергетика масаласида ҳозирча сўнгги субъектив фикрларимни билдирсам. Амалдаги ҳукумат бошқарувга янги келган вақтдаёқ олдида турган энг муҳим масала — энергетика муаммосини ҳал қилиш эканини биларди. Шунга кўра, ўтган вақт мобайнида қуйидаги ишларни ҳам амалга оширди: Умумий қуввати 20 630 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 40 та битим имзоланди. Бу мақсадларни амалга ошириш учун 29 та президент ҳужжати чиқди. Мазкур инвестиция лойиҳалари Саудия Арабистонининг “ACWA Power”, Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar”, “Tepelen Group AG” ва “Solar Power Shine”, Франциянинг “Total Eren”, “Voltalia”, Хитойнинг “Gezhouba Overseas Investment Group”, “China Datang Overseas Investment” ҳамда “Universal Energy”, Германиянинг “Hyper Partners” компаниялари билан амалга оширилмоқда. Рўйхатдаги компаниялар жаҳон энергия бозорида ўз ўрнига эга, нуфузли, йирик компаниялардир. Интернетдан текшириб кўрсангизам бўлади. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 24 млрд 374 млн АҚШ долларини ташкил этади. Пулларимиз қани деганлар учун бир соҳага кетган суммани эслатиб қўйдим. Бугунги кунда 10 та вилоятда умумий қуввати 3 467 мегаватт бўлган 14 та қуёш, 3 та шамол электр станцияси энергия ишлаб чиқармоқда. Яна 2 та умумий қуввати 300 мегаватт бўлган энергияни сақлаш тизими ишга туширилиши режаланяпти. 2024 йил 25 декабрь куни ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2024 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 4 млрд 784 млн кВт⋅соатни ташкил қилди. Ва асосийси, соҳага маблағ тикилиши, уни модернизация қилиш давомли бўлади, тўхтагани йўқ. Мен сизларга соҳани танқид қилма демоқчимасман. Бунга ҳаққимам йўқ. Танқид келажак мевасилигини ўзим айтаман доим. Ҳеч биримизга осон бўлмаётганини ҳам кўриб турибман. Фақат танқидда ҳам асос бўлса, иложи бўлса натижали таклифлар билан берсак, ҳаммамиз учун манфаатли бўлади. Қайсидир жараёнда бизни бошқараётганларни тушунушимиз, ўша тизимда ишлаётганларнинг меҳнатиниям ҳисобга олишимизам керакдир балки. Ҳозирча шу гапларим. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily