Мана бу роликдан таъсирландим. Унда ўзимни кўрдим. Фарғонага борсам, уйимга албатта қуруқ қўл билан кирмайман. "Нима қилардинг шунча нарса олиб, болам-а..." деган сўзлар учунам оламан. Нонуштада мазза қилиб тановул қилишади.
Аксар вақтимиз иш, кўчада ўтса-да албатта яқинларга меҳр ажрата билишими керак. Улардан хабар олиб туриш бизнинг бурчимиз. Ахир ҳаммаси улар учун-ку, тўғрими? Атрофга, яқинларга меҳр улашишда давом этинг. Дунёни яхшилик қутқаради, уни яқинлардан бошланг.
👉 @Zafarbek_Solijonov