View in Telegram
Ота-онасиз болалар учун яна бир янги имконият Оила муҳитида улғайиш ҳар бир боланинг табиий эҳтиёжи. Ота-она меҳридан маҳрум бўлган болаларга бу муҳитни яратиш учун янги ёндашувлар жорий қилиняпти. Анъанавий болалар уйларининг ўрнини босадиган ва маҳалли ичида ташкил қилинган кичик болалар уйи модели шундай янгиликлардан бири деб айтоламан. Йилнинг охири бўлишига қарамай, ИҲМА ҳеч тиниб-тинчимаяпти. Мана, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида кичик болалар уйи очилибди. Айни вақтда у ерда еттита болакай тарбияланяпти, уларнинг ярмидан кўпида ногиронлик бор. Инклюзивлик ҳар қаерда таъминланаётгани қувонарли ҳолат. Менимча, бу уй уларга нафақат бошпана бўлолади, балки ҳақиқий оила муҳитини ҳис қилиш ва уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш учун катта ёрдам беради. Болаларга ўз соҳасининг етук ва малакали вакиллари меҳр бериб, парвариш қилишяпти. Болалар вақти келганда оддий болалар билан бирга ўқийди. Авваллари ота-онаси йўқ болалар оддий мактабларга қўйилмас, жамиятдан ажратилган эди. Мен бу янгиликдан жуда қувондим. Чунки бу саъй-ҳаракатлар болаларга нафақат ёрдам бериш, балки уларни келажакда оила муҳитига мослаштириш ва жамиятда муносиб ўрин топишларига ҳисса қўшади. Бу болаларнинг ёрқин келажаги учун муҳим асос яратади деб ишонаман. Яхши инсонлар бор бўлсин. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily