View in Telegram
16 ДЕКАБРЬ – САЛИМ АШУР ТУҒИЛГАН КУН Таниқли шоир, устоз Салим Ашурни мактабдалигимизда – “Шарқ юлдузи”дан, “Ёшлик”дан таниганмиз. Кейин пойтахт таҳсилида... Салим ака “Туркистон”да салкам 15 йил бош муҳаррирлик қилган бўлса, деярли шунча йил бирга ишлашдик. Ўқишимни тугатар-тугатмас мени ишга олган. Ёш журналистларга ҳақиқий устозлик қилди. Газетачиликнинг барча сиру синоати, машаққатигача ўргатди. Барча устоз шоирлар қатори биз ёшлар Салим аканинг нафақат иш фаолиятига, балки сермазмун ва сермаҳсул ижодига ҳам ҳавас қилиб улғайдик. Шоирнинг ўзига хос шеърияти бор. Тенгқурларимиз “Атиргул” достонини қайта-қайта ўқирди: Достондаги қуйидаги сатрлар ҳозир ҳам тилимизда беихтиёр айланади: ...Нон каби синдирдим Дунёни... ...Юрагим тош эмас, сиёҳдон, Дунёни ўзимнинг рангимга бўяйман. Навоийга ўхшаб, қутлуғ ёдингга, Атиргул, беш ҳайкал қўяй ман! ...Расмингни ишладим, каттакон Қуёшга ўхшатиб, темирдан. Менинг ҳам аҳдларим олтиндан қаттиқ, Менинг ҳам суягим сабрдан! ...Мен Сурхондарёдан чиқиб кетдим, аммо Сенинг ҳам қалбингга кира олмадим... Устоз Салим Ашур бугун адабиёт аҳлининг, шеърият мухлисларининг қалбига кира олган, юракларда маҳкам ўрнашган шоир. Акани бир ука сифатида 60 ёши билан астойдил қутлагим келди. Табриклайман, Салим ака. Ижодингиз янада баракали бўлсин.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily