View in Telegram
Forwarded from Shodi Otamurod (Шоди Отамурод)
Бугун 5 январь – истеъдодли шоир Муҳиддин Абдусамад туғилган кун. * * * Қай мақсадда келгандим, Англамадим... Англадим. Сув томчилаб кўзимдан Ичимгача зангладим. Ҳар томон ости-устун, Остин-устун ер, само. Бу қандайин кўргулик, О раб, ё раб, раббано! Мусичалар ёшидан Осмон тўла юлдузот. Мусичалар бошидан Осмон тўкар юлдузот. Ерга кириб дарахтлар Илдиз отар ҳавога. Ой кўнгил қўйиб ерга Айланар бедавога. Недир “чирт” деб узилди, Сўкилиб кетаяпман. Қоришиб тупроққача, Тўкилиб кетаяпман. Чаппа кетди тириклик, Не бўлсам бўлаяпман. Мен ўлиб туғилгандим, Туғилиб ўлаяпман. Муҳиддин АБДУСАМАД
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily