View in Telegram
ШАҲАРГА Тун тушганда чўнг сокинлик чулғар сени, шаҳарим, Шовуллаган анҳорларинг сир айтади осмонга. Не бахтиёр, не кўргулик лаҳзаларни санаган Юлдузлари санчилади юрак деган томонга. Кўрганмисан, билганмисан, хира нурларин сочиб, Ўзин кўриб-кўрмасликка олаётир чироқлар. Оқ чизиғи йўлдан-йўлга уланган шу бағрингда, Сезиб қолдим, дилдан-дилга кўчаётир титроқлар. Тун сўнгида чўнг сокинлик чулғаб олганда сени, Дарё бўлиб дардларимни тўкиб солсам осмонга. Майлими, бир лаҳза бўлсин, шодон, бахтли бўлардим, Юлдузларни санчмай турсанг юрак деган томонга... Шоди ОТАМУРОД
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily