View in Telegram
​​Адиб, адабиётшунос ва bookbloger • Эркин ижодкор билан қайсидир жамоада ишлайдиган қаламкашнинг адабиётдаги ўрнини муқояса қилишда адолат лозим. Негаки, зиммасида кунига бир неча қоғоз қоралаш мажбурияти бўлган журналист маош оладиган ишидан ортсагина шеър ё ҳикоя ёзади. (Романни-ку қўя турайлик!) Ахир, ойликни ҳалоллаб олиш керак-да. Ёки университетда кунига 5-6 соат дарси бор адабиётчи олим куннинг учдан икки қисмини аудиторияда ўтказишига тўғри келади. Ўқитувчи сифатида бу унинг биринчи галдаги вазифасики, давлатнинг елкадаги юкидан қутулганида, кун қорайган, ўзи эса чарчаган бўлади. 21-аср талабалари билан соатлаб ишлашнинг ўзи бўлмайди-да. Вақт кам, эртанги маърузага тайёрланиши, тонгда яна олийгоҳга бориши керак. Аниқки, ўша домланинг рўзғориям бор, қорин эса кутиб турмайди... Аммо бари бир адабиётшунос изланиши, бугунги адабий жараёнлар тўғрисида, янги нашрлар ҳақида жўяли фикрлар билдириб туриши зарур, албатта. • Блог (web+log) ва блогер (blogger) сўзлари бошқа тилларга инглиз тилидан ўзлашган бўлиб, англосаксларнинг ҳам бу калимадан фойдалана бошлаганларига ҳеч қанча (30 йил ҳам) бўлгани йўқ. Бугун блогер кимлиги ҳаммага маълум, уларнинг энг аълоси эса bookblog юритувчилардир. Замона зайли билан ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ҳам профессионаллик шоҳсупаси сари дадил бораётган bookbloger'лар сони тобора ортиб бормоқда, аммо маррага яқин қолганлари ҳозирча бармоқ билан санарли. (Масалан, Илҳом Салимов, Муҳиддин Нидо, Нурали Қаҳрамон, Моҳина Нурсаидова, Абдураҳмон Эгамбердиев, Темур Тангриберганов каби.) Аксарият ҳали йўлнинг ярмидаки, финиш чизиғига етиб бора оладими, йўқми – буни вақт кўрсатади. Bookbloger юритадиган саҳифани ихчам газетага ўхшатиш мумкин. Штатида эса биргина ишчи бор – унинг ўзи. Ўша ягона мухбир бир вақтнинг ўзида ҳам муаллиф, ҳам муҳаррир, ҳам саҳифаловчи вазифасини бажаради. Сифат сонда кўринади деганларидай, бу янги, керакли ва фойдали соҳанинг билимдонлари кўпайиб бормоқда. Бу – жуда яхши, эътирозга асло ўрин йўқ. Аммо айрим ўринларда имло, савод ва стилистикада оқсашлар сезилади. Фаолияти ижод ва китоб билан боғлиқми, буни тўғрилаши зарур. Энг ёмонига энди келдик: баъзи блогерлар борки, нашриётдан совғани (яъни, теппа-текин китобларни) олади-да, тузлими, тузсизми демай, тақриз ёзиб, энди атак-чечак бўлган ўқувчига янги нашрларни (буюртмага кўра) тавсия қилаверади. Қилмай ҳам кўрсин-чи, еган оғиз уялади-да... Бу – яхши эмас. Аммо bookbloger'лар бари бир керак, деб ўйлайман. • Яна шундоқки, қай бир ёзувчи ё шоир ижодига бағишланган саҳифа билан bookbloger юритадиган канални қиёслаш, обуначилари сони кам-кўп дейиш у қадар тўғри бўлмайди. Чунки, унисида фақат бир кишининг ижоди ёритилса, бунисида мавзу чеклови йўқ, исталган асар ё адиб тўғрисида хоҳлаганча ёзиш мумкин. “Имконияти чекланмаган” саҳифада кузатувчилар албаттасига кўп бўлади-да, бошқача бўлиши ҳам мумкинми? Бу худди бир туп кўчат билан бутун бошли боғнинг ҳосилини солиштиришга ўхшайди. Шунақа гаплар, жаноблар. Ҳурмат билан Умматов Абдусаттор Рустамжон ўғли. Telegram | Facebook | Wikipedia
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily