💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖
Reklama uchun👉👉 https://t.center/reklamani_arzonlari
Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Уйига ўй ўйлаб келган йигит сумкасини бир четга улоқтирди. — Нима бўлди? Ёқуб бошқа хонадан чиқиб келди. — Ҳалиям шу ердамисан? — Ўзинг мен билан яшайсан дединг-ку, шунга нарсаларимни олиб келавердим. — Яхши... Рустам бошини ушлаганча деворга суянди. — Нима бўлди? Гапирсанг-чи. — Зиёда билан гаплашдингми? Ким экан туршак. Зарина йигитни шундай дегани ёдига тушиб юзига табассум югурди. — Гаплашдим. Қишлоқдоши, қишлоғидаги раиснинг ҳам Заринанинг адасининг дўстини ўғли экан. — Нимага тегмайман деган қизни мажбурлашяпти? Рустамнинг қўллари мушт бўлди. — Сенга нима? Тегса тегаверади. У Ўзбекистоннинг у ҳудудидан сен эса шаҳардан. Ўқишни битириб кетсак бўлди, ҳамма ўз йўлига. — Менга нима эмас! Йигитни кўрмаганимда ҳам майли эди. Бир лапашанг, қиз болага ўхшаган йигит. Заринага мос эмас у йигит. Рустам ўрнидан туриб у ёқ-бу ёққа юра бошлади. — Сен Заринани севиб қолгансан. Кўзларинг, ҳаракатларинг, гап-сўзларинг айтиб турибди. Буни мен анча аввал билганман. Эсингдами, бошқа гуруҳдаги бир бола Заринага тегажонлик қилганда дўппослаганинг, сен Заринани биринчи кўришдаёқ севиб қолгансан, шунчаки ўзинг тан олмайсан. Рустам индамади... бир дўстига қараб қўйиб индамай жойига ўтирди. — Заринанинг отаси рози бўлибди ўша йигитга. Онаси мени она десанг шу йигитга тегасан деётганмиш, раиснинг ўғли, дўстимнинг ўғли деб отаси қизини мажбурлаяпти. Қишлоқда гап турмайди биласан. Ҳусниддиннинг сўзи қизига ўтмас экан, раиснинг ўғлига рози бўлмапти деган гаплар керакмас дебди отаси ҳам онаси ҳам. — Рустам сен аниқ Зарини севиб қолгансан. Совчингни жўнат, таваккал қил, отни кеч бўлмасдан қамчила. Ёқуб қўнғироқ бўлгач хонани тарк этди. — Севаман? Заринани севаманми? Рустам югуриб Ёқубнинг ортидан чиқди. — Менга қара, Зиёдага телефон қилиб Зарина қаердалигини сўраб бер. Менда номери йўқ. — Зарина, ўқувчиларини мусобақага тайёрлаяпти. Университетимиз тўғрисидаги мактабда. — Сен қаердан биласан? — Жаҳлинг чиқмасин, ошна. Сен учун Зиёдадан энди сўраб бердим. — Раҳмат сенга. Рустам кийимини алмаштириб, Зарина сепма деган атир қўлига олди. Сувга чўмилгандек атирдан сепди. Уйидан югуриб чиқиб машинасига ўтирди.
Каратэ либосда ўқувчиларига мусобақада қандай иштирок этиш кераклиги ҳақида тушунтираркан эшик ёнида турган Рустамни кўриб ҳайратланди. — Сизлар давом этаверинглар. Ўқувчиларини жойлаштириб, ўзига яқин келаётган Рустам томон ҳаракатланди. — Мениям мусобақага тайёрлайсанми? — Нима мени аҳмоқ кўряпсанми? Сени нечта медалинг борлиги ҳақида биламан. Манави тойчоғингни ҳам мусобақада ютиб олгансан. Шаҳар ҳокими берган. — Изқувармасмисан? — Шундай деса ҳам бўлади. Нимага келдинг? Ёки ишга кирмоқчимисан? — Йўғе, бошқа жойда ишим бор. Бошқа масалада келдим. Қачон машғулотинг тугайди. — Ўн дақиқада. — Бугун ютқаздинг, шартни бажарасан, шу учун келдим. — Хўп, шартингни бажараман, кейин мениям шартим бор. — Машғулотингни тугатавер, мен шу ерда кутиб ўтираман.
Ҳамма ўқувчиларини кузатиб бўлган Зарина Рустамнинг ёнига келди. Кун қоронғилашиб қолган. Мактабда қоровулдан бошқа ҳеч ким йўқ. Машғулотларини доим кеч тугатишини билиб мактаб эшиклари Зарина чиқиб кетгач қулфланарди. Ҳозир ҳам қоровул ўз хонасида газета ўқиш билан банд.
— Зари, қара менимча анов гул кўтарган йигит учрашувга келган бўлса керак. Зиёда университет деразасидан пастга қараркан бир йигитни кўрсатди. — Ҳа, шу ойим ҳозир телефон қилганди дарсим тугагач чиқишим керак. Яхшиям бугун қузғунлар билан паточний дарсимиз йўқ, бизда икки пара уларда уч пара-я? — Ҳа, шундай. — Уларнинг гуруҳи учрашувга чиққанимни кўришини истамайман. Хаёлга бериларкан отасининг тонгдан телефон қилиб айтган гаплари миясида ғужанак бўлиб айланарди... — Ўшанга рози бўласан, иккинчи курсни тугатганингдан кейин тўй бўлади, отаси дўстим, маҳалла раиси гапимни икки қилма, шунча йил едириб-ичирганимга яраша айтганимни қил... Зарина хаёлларини йиғиштириб, сўлиб қолай деган гул кўтарган йигитга яна бир бор қараб қўйди... кўзларига келган ёшни ташқарига чиқазмай оғир ютиниб қўйди... шу саксон минутлик дарси ҳеч тугашини истамасди, қасдига олгандек вақт ҳам шамолдек елиб ўтиб кетарди.. — Зиёда, спорт залга сумкамни олиб бориб қўй, Рустам билан бугун беллашамиз, иккимиз. Йигитнинг олдидан кирганимдан кейин бироз тайёрланаман. Зарина Зиёдага сумкасини бериб ўзи ташқарига чиқиб кетди.
— Ассалому алайкум. — Ваалайкум ассалом яхшимисиз? Бу гуллар сизга ойим бериб юборди. — Раҳмат! Зарина барглари сарғайиб қолган гулга бир қараб йигитга қаради. — Сизга айтадиган бўлсам, тўйдан кейин ишламайсиз, қишлоқ ҳаётига сизнинг касбингиз тўғри келмайди. Майли ўқишингизни ўқиб тугатасиз, лекин касбингиз ишламайсиз. Қишлоқдаги тикувчилик цехида ишлайсиз. — Ўзингиз яхши ишда ишлайсизми? Зарина таъна билан йигитнинг кўзларига қаради. — Қишлоқни биласиз, деҳқончиликда, кейин отамни биласиз раис, кимсан Содиқ Набиев.
Istovchilar uchun toʻliq mutolaa qilish uchun yopiq kanal tashkil qilingan!!! Hikoya narxi 10.000 Istaganlar kanalda har kuni 3 qismdan oʻqib borishi mumkin!!!
. ― Лекин Дилоромни бу ердан ҳайдай олмайман.Худодан қўрқаман... ―Сен ҳайдолмасанг,мана мен ҳайдайман. ―Анора опа шаҳд билан жойидан тураркан,бир қалқиб кетди.Аммо ўзини ўнглаб олиб,ичкари уйга қараб юрди.Ётоқхонадан қўлига илинган кийим-кечакми,Севинчнинг ўйинчоқларими, ҳаммасини коридорга улоқтира бошлади. ―Тўхтанг, ―шу пайтгача жим ўтирган Дилбар опа кескин жойидан қўзғалди. ―Бизни итдай қувиб солишингиз шарт эмас. Ўзимиз кетамиз.Дилором тур, нарсаларингни йиғиштир. Дилором ҳушсиз бир алпозда ўзига тегишли нарсаларни йиғишга киришди.Унинг юраги бўм-бўш бўлиб қолган,атрофида кечаётган воқеа-ҳодисалар гўё барибирдек бўлиб қолганди.Онасининг кўмаги билан қизи ва ўзининг кийимларини,майда-чуйдаларини бир соатга қолмай катта сумкаларга жойлади.Анора опа қарғаниб, Гулноза бўлса бошини қўллари билан ушлаганча ўтиришарди. Дилбар опа кўчага чиқиб,” такси” тутиб келди. Дилором чиқиб кетишидан олдин,ўзи уч йилдан кўпроқ яшаган уйга сўнгги бор назар ташлади. Бирданига кўз ўнгида Алишер гавдаланди. Болаларидан,оиласидан ўша эркакни деб кечиб келган кунларни эслади.Вужудини куйдираётган ўтли пушаймон,алам,ўкинч билан остона ҳатларкан, юраги санчиб кетди. Бунгача Дилбар опа унинг юкларини ҳайдовчи йигит билан бирга ташиб бўлишган, такси бетоқат бўлиб сигнал чалаётган эди.
Дилором Алишернинг бевақт ўлимидан кейин жудаям маҳзун тортиб қолди. Энди у юрагини ҳовучлаб яшар, Алишернинг яқинлари келиб, ўзини ҳайдаб юбориши мумкинлиги ҳақида ўйласа, қўрқиб кетарди.Дилбар опа бўлса қизини ҳаётидаги бундай оғир кунларда ёлғиз қолдиргиси келмай, доимо унинг ёнида эди. Онасининг қистови биланми,ёки ўзи синглисига раҳми келдими, Одилбек бозор қилиб келди. Лекин синглиси билан гаплашмади. Дилноза ҳам икки-уч марта хабар олди. Бир куни ўзи қўрққан воқеа юз берди. Хайриятки, ўша куни Дилбар опа уйда экан. Алишернинг онаси Анора опа Гулноза билан бирга кириб келди. Дўконга чиқиб келгач, эшикни ичкаридан беркитиш Дилоромнинг ёдидан кўтарилган экан. Такаллуфсизлик билан кириб келган қайнона-келинни Дилбар опа қаршилади. ―Келинглар, ―деди у. ―Қўлида ўйнатиб ўтирган набирасини диванга ётқизиб,жойидан тураркан. ―Ассаломуалайкум. ―Ҳа, ўтирибсизларми, ўғлимнинг бошини еб? ― ўйиб оладиган оҳангда сўз бошлади Анора опа.― Кейин ошхонадан чиқиб келаётган Дилоромга қараб ўшқирди: ―Қачон бўшатасан, уйимни? Мен сени аллақачон кетгандирсан, деб ўйлагандим. ―Қаёққа бораман? ―Дилором шундай деб Гулнозага қаради. Азадор либосдаги Гулнозанинг ҳам индамай ўзига тикилиб турганини кўриб, ғалати бўлиб кетди. ―Опа, ундай деманг. Бу ҳам келинингиз-ку, ахир. Қолаверса, мана бу қизча ўғлингизнинг ҳам фарзанди... ―ўзича муроса оҳангида сўз бошлаган Дилбар опанинг сўзи оғзида қолди. ―Мени келиним ана, ёнимда. Набираларимнинг онаси. ―Анора опа шундоққина эшик ёнида турган стулга ўтириб олди. ― Нима мен қизингизга совчи бўлиб бориб, тўй қилиб ўғлимга олиб берганмидимки, ”келинингиз “ дейсиз? Менга ўзи ҳам, шумқадам боласи ҳам керак эмас. ―Мени болам шумқадам эмас. ―Шу пайтгача ўзини зўрға босиб турган Дилором портлади. ―Қачонгача мени ҳақорат қиласиз? Ўғлингизнинг руҳи безовта бўлишини ўйламайсизми? Таъзия куни ҳам мени шарманда қилдингиз. Худодан қўрқмайсизми?
💰 HURMATLI AYOLLAR UYDAN CHIQMAGAN HOLDA DAROMAT QILISHNI XOXLESIZMI 💸Manga o’xshab oyiga 20mln+ daromad kerakmi?
📞1.5 OYDA OTA-ONAMGA IPHONE 15 PRO MAX OBERGANIMGA ISHONASILRMI? 📱Sotuv QILMASDAN telefon orqali qonuniy ishlashni xoxlesizmi ❗️❗️Tekinga sovga olishga nima deysiz Asosiysi staj ketadi