View in Telegram
ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ
11 — Ёқуб қолганлар қани? — Устознинг мазаси йўқ экан, жавоб бериб юборди. Мен сени кутаётгандим. Қаёққа кетгандинг? — Ишим бор эди. Яхши, унда мен кетдим Зарина билан баскетболимиз бор. — Омад, дўстим. Менам Зиёда билан учрашаман деб қўйгандим. — Дўстим, шу қизингдан бир нарсани сўраб бер, Зарина учрашувга чиққан йигит ким эканлигини — Майли сўрайман. Бўпти. Икки дўст хонадан чиқиб иккиси икки томонга кетишди. Рустам ичида бир қандайдир ҳовлиқиш билан спорт зал томон кетарди. Эшиги очиқ турган залга қадам қўйди. Катта залнинг охирида стулга ўтирган ҳолда кимнингдир суратига термилиб йиғлаб ўтирган қизни кўриб, кўнгли бўшашди... томоқ қириб ҳеч нима кўрмагандек қайтиб спортга залга кириб келди... Зарина шошиб суратни сумкасига солди. Бутун вужуди кўзга айланган Рустам суратдаги инсон эркак киши эканлигини кўрди... ёш йигитга ўхшатди, соқол қўйган эркакнинг расмига нимага термилиб ўтирибди? — Ҳали учинчи пара тугамади-ку, нега келдинг? Зарина кўзларини олиб қочиб атрофга қаради. — Устоз кетибди. Бошлаймизми? Нимагадир Рустамнинг жаҳли чиқди. — Бошлаймиз! Зарина баскетбол коптогини олиб ерга бир-икки уриб Рустамга узатди... — Бояги келган йигит ким эди. Қуюқ қошлари чимирилиб Заринага қарата коптокни отди. — Туршак у туршак... Зарина эътиборини коптокдан узмасдан Рустамнинг ёнидан чаққонлик билан ўтганча коптокни саватга жойлаб қўйди. Рустамнинг мусобақадан ҳам бурун Заринанинг ҳаёти қизиқтирарди. Тонгдан буён руҳий зарба олган қиз йиғидан ўзини аранг тутар... Рустамдан келаётган атир ҳиди дардига дард қўшарди... Хаёлларини жамлай олмаган қиз бир неча бор Рустамга имкониятни берди... чапдастлик билан ўйнар эди. Танаси ўйинда эди-ю, лекин диққатини ўйинга жалб қила олмади. — Ютқаздим! Чуқур-чуқур нафас олиб залнинг ўртасига ўтирди. — Шартингни айт. Ёнига келиб ўтирган йигитдан сал узоқлашди... анқиб келиб турган атирининг ҳидига ортиқ чидаш бера олмасди. — Ҳаётинг ҳақида айтиб бер, шартим шу! Жон олувчи нигоҳларини Заринанинг кўзларига қадади. — Йўқ, айтмайман бошқа шарт айт! Зарина ўрнидан туриб кетди. У билан баробар турган йигит ҳам қизнинг ортидан юрди — Шартим шу, ҳаётинг ҳақида айтиб берасан. — Бошида келишганмиз, шарт бажаришга мажбур, ютқазган томон. Қизга яна икки қадам яқинлашди... Бўғзига тиқилиб турган аччиқ кўз ёш, руҳий эзилишлар-у, ёрқин ўтмиш хотираларини эслатиб турувчи атир ҳиди Заринани тамом қилди... — Бугун эмас! бугун айтмайман. Зарина аввалгидек ўзини тутишга уринди. Жиринглаган телефони томон бориб қўнғироққа жавоб берди. — Қизим, йигит ёқдими? — Ойи, шафтоли қоқи-ку... туршак. Олиб келган гулини кўрсангиз сарғайиб кетган сомон у гуллардан чиройли. Ёқмади менга отасига ишониб қолган, туршак. Қуёшда қуриган туршакдан фойда бор, сизлар топган туршакдан фойда йўқ. Ойи, тинчгина ўқишимни ўқий. Керакмас менга турмуш қуриш. — Бировнинг боласини унақа дема, раиснинг боласи-я... отангнинг дўсти, отанг розиман деб қўйган. Юзимизни ерга қаратма, йигит яна келса яхши гапиргин. — Нима??? Ойи, менинг ҳаётим сизларга ўйинчоқми? Зал ўртасида турган Рустам она-қиз суҳбатини шу еригача гувоҳ бўлди. Зарда қилиб чиқиб кетган Заринанинг ортидан қараб қолди. — Турмуш дедими? Заринани шу лаллайиб қолганга беришмоқчими? Ичидан бир нима ғимирлаб ўтиб кетгандек бўлди...
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start