View in Telegram
9 — Қара шунақасиданми? Зиёда хаёлга берилган дугонасини туртди-да, қоп-қора турган моторбикени кўрсатди. — Ҳа, худди шунақасидан, жуда чиройли, ўқишга топширмасимдан аввал икки-уч бора ҳайдаб кўргандим, тажрибалироқ инсон яна ҳайдашни ўргатса бемалол ҳайдар эдим. — Кейин менгаям ўргатасан, ўқишга келардик кейин Зиёда Заринанинг қўлларидан ушлади. — Ёқуб, сўрамадингми? Ёқубни ҳам ўзининг квартирасига мажбурлаб олиб келган Рустам уйига кирмасдан Ёқубни саволга тутди — Зиёда айтмади — Битта қизни эплолмайсан-а, қанақасан? Шартта сўра, мажбурла бир нима қилиб сўраб берсин. — Нимага сен Заринага қизиқиб қолдинг? Ит мушук бўлишсанг, паточний дарс ўтган кунимиз иккаловингнинг жанжалингни кўриш билан танаффус тугайди. — Шунчаки қизиқдим. Майли сўрамасанг сўрама. Рустам ошхона томон кетиб қолди. — Ойи, адамга айтинг, чиқмай шу учрашувга энди биринчи курсни битиряпман-ку. Кечқурун Зарина ойисига қўнғироқ қилди. — Ўқитишга рози бўлганига шукр қил, қизим. Эртага чиқасан учрашувга. Гапимизни икки қилма. — Ойииии.... — Ойилама, бизни қишлоқ ёнида юзимизни ерга қаратмоқчимисан? Ҳусниддиннинг қизига сўзи ўтмасакан дейишсинми? Мени она десанг чиқасан учрашувга. Адангга шу жой ёқиб турибди, ҳеч бўлмаса иккинчи курсни тамомлаганингда турмушга берамиз. — Майли... Зарина ҳафсаласи пир бўлиб қўнғироқни ўчирди... Контрактимни ўзим тўласам, ҳамма нарсамни ўзим қопласам уларга оғирлик қилмаяпман... Зарина дивани ғирчилламаслиги учун оҳиста жойига ётди. Эртанги учрашув... ҳам Рустам билан баскетболни ўйлаб кўзига уйқу келмади. — Қанийди қишлоқдаям спортга қизиқадиган қизларни қўллаб-қувватлашса... бир зум қишлоғи томонларга хаёли кетди... ғийбатчи қўшниларининг турли туман гапларини эслаб эртага учрашувга қаршилик қилмай чиқишга аҳд қилди... DAVOMI ERTAGA SHU VAQTDA
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily