View in Telegram
ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ
Уйга кириб боришганида Дилбар опа Севинчни аллалаб ўтирган экан. Дилноза бўлган воқеани онасига қисқагина гапириб берди. ―Жуда ёмон бўлибди, қизим,―деди Дилбар опа хўрсиниб.―Билмайман, энди буёғига синглинг нима қилади? Одилбек билан телефонда гаплашдим, янгаси ҳам эшитибди, Алишернинг вафот этганини. Тақдирнинг ишини қараки, бугун Илҳомнинг тўйи эмиш. Дилором онасига қараб турди-да, бирдан қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди. Дилбар опа ва Дилноза унга қараб қотиб қолишди. Дилором бўлса, уларнинг ҳайратли нигоҳларини сезмагандай кулишда давом этди. Кулиб-кулиб бирданига ўзини диванга отиб, бор овози билан ҳўнграб йиғлашга тушди. Дилноза унинг ёнига келиб ўтириб олди-да, маҳкам қучоқлаб олди. Дилором опасининг елкасига беҳол бош қўйди. ―Қизим, ўзингни қўлга ол. Инсон ҳаётидаги хато қилади. Уларни фақат ўзи тузата олади, ― дея гап бошлаган онанинг гапи оғзида қолди. ―Онажон мен тузалмайдиган хато қилдим. Гулдек оиламни ўзим буздим. Бир эркакни дея болаларимни ташлаб кетдим. Худойим жазоимни берди шунинг учун.―Дилором эзгин овозда шу сўзларни айтиб, Дилнозага қаради.―Энди нима қиламан, опажон? Кўнгли бузилиб унга қараб ўтирган Дилноза нима дейишни, синглисига қандай тасалли беришни билмай ўтирарди. ―Ҳаммасини вақт кўрсатади, ―деди у ўйчан нигоҳларини деразага тикиб. ―Сен буёғига жудаям кучли бўлишинг керак. Ёлғиз эмассан, мана худога шукур Севинчинг бор. Қолаверса,онам, биз бормиз. Илҳомнинг қўлида қолган болаларингдан ҳам иложини топиб хабар олиб тур.Бу вазиятда бир нарса дейиш ҳам жуда қийин... Катта қизи кетгач, Дилбар опа Дилоромни бағрига босиб анча ўтирди. Она қалби қизининг бундай чигал тақдиридан қаттиқ таъсирланган, энди буёғига Дилоромнинг ҳаёти қандай кечиши ҳақида ўйлаб, сиқилиб кетаётган эди.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start