View in Telegram
12 Уйига ўй ўйлаб келган йигит сумкасини бир четга улоқтирди. — Нима бўлди? Ёқуб бошқа хонадан чиқиб келди. — Ҳалиям шу ердамисан? — Ўзинг мен билан яшайсан дединг-ку, шунга нарсаларимни олиб келавердим. — Яхши... Рустам бошини ушлаганча деворга суянди. — Нима бўлди? Гапирсанг-чи. — Зиёда билан гаплашдингми? Ким экан туршак. Зарина йигитни шундай дегани ёдига тушиб юзига табассум югурди. — Гаплашдим. Қишлоқдоши, қишлоғидаги раиснинг ҳам Заринанинг адасининг дўстини ўғли экан. — Нимага тегмайман деган қизни мажбурлашяпти? Рустамнинг қўллари мушт бўлди. — Сенга нима? Тегса тегаверади. У Ўзбекистоннинг у ҳудудидан сен эса шаҳардан. Ўқишни битириб кетсак бўлди, ҳамма ўз йўлига. — Менга нима эмас! Йигитни кўрмаганимда ҳам майли эди. Бир лапашанг, қиз болага ўхшаган йигит. Заринага мос эмас у йигит. Рустам ўрнидан туриб у ёқ-бу ёққа юра бошлади. — Сен Заринани севиб қолгансан. Кўзларинг, ҳаракатларинг, гап-сўзларинг айтиб турибди. Буни мен анча аввал билганман. Эсингдами, бошқа гуруҳдаги бир бола Заринага тегажонлик қилганда дўппослаганинг, сен Заринани биринчи кўришдаёқ севиб қолгансан, шунчаки ўзинг тан олмайсан. Рустам индамади... бир дўстига қараб қўйиб индамай жойига ўтирди. — Заринанинг отаси рози бўлибди ўша йигитга. Онаси мени она десанг шу йигитга тегасан деётганмиш, раиснинг ўғли, дўстимнинг ўғли деб отаси қизини мажбурлаяпти. Қишлоқда гап турмайди биласан. Ҳусниддиннинг сўзи қизига ўтмас экан, раиснинг ўғлига рози бўлмапти деган гаплар керакмас дебди отаси ҳам онаси ҳам. — Рустам сен аниқ Зарини севиб қолгансан. Совчингни жўнат, таваккал қил, отни кеч бўлмасдан қамчила. Ёқуб қўнғироқ бўлгач хонани тарк этди. — Севаман? Заринани севаманми? Рустам югуриб Ёқубнинг ортидан чиқди. — Менга қара, Зиёдага телефон қилиб Зарина қаердалигини сўраб бер. Менда номери йўқ. — Зарина, ўқувчиларини мусобақага тайёрлаяпти. Университетимиз тўғрисидаги мактабда. — Сен қаердан биласан? — Жаҳлинг чиқмасин, ошна. Сен учун Зиёдадан энди сўраб бердим. — Раҳмат сенга. Рустам кийимини алмаштириб, Зарина сепма деган атир қўлига олди. Сувга чўмилгандек атирдан сепди.   Уйидан югуриб чиқиб машинасига ўтирди. Каратэ либосда ўқувчиларига мусобақада қандай иштирок этиш кераклиги ҳақида тушунтираркан эшик ёнида турган Рустамни кўриб ҳайратланди. — Сизлар давом этаверинглар. Ўқувчиларини жойлаштириб, ўзига яқин келаётган Рустам томон ҳаракатланди. — Мениям мусобақага тайёрлайсанми? — Нима мени аҳмоқ кўряпсанми? Сени нечта медалинг борлиги ҳақида биламан. Манави тойчоғингни ҳам мусобақада ютиб олгансан. Шаҳар ҳокими берган. — Изқувармасмисан? — Шундай деса ҳам бўлади. Нимага келдинг? Ёки ишга кирмоқчимисан? — Йўғе, бошқа жойда ишим бор. Бошқа масалада келдим. Қачон машғулотинг тугайди. — Ўн дақиқада. — Бугун ютқаздинг, шартни бажарасан, шу учун келдим. — Хўп, шартингни бажараман, кейин мениям шартим бор. — Машғулотингни тугатавер, мен шу ерда кутиб ўтираман. Ҳамма ўқувчиларини кузатиб бўлган Зарина Рустамнинг ёнига келди. Кун қоронғилашиб қолган. Мактабда қоровулдан бошқа ҳеч ким йўқ. Машғулотларини доим кеч тугатишини билиб мактаб эшиклари Зарина чиқиб кетгач қулфланарди. Ҳозир ҳам қоровул ўз хонасида газета ўқиш билан банд. — Ҳаётимга нимага қизиқиб қолдинг. — Шунчаки қизиқдим. Мана бу атир ўтмишига, сумкангдаги эркак расмига қизиқдим. — Атир? Эркак? Жуда эътиборлисан. Ҳатто сумкамда бегона эркак расми борлигигача биласан-у, Зафарова Зарина Зафар қизи дейилганини билмайсан... Зарина ёш тўлган кўзларини йигитга қаратди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily