#НАҚЛ_ҚИЛИШЛАРИЧА, Ҳазрати Хожамиз айтган эканлар: «Жазаба юз беришининг аввалларида бир тунда Мардохун мозорида эдим. Мен билан Дарвиш Муҳаммад Зоҳид ҳам бирга бўлиб, менга суяниб олган эди. Шу аснода руҳим танамдан чиқиб, айлана-айлана осмон томонга чиқиб кетди. Шу тариқа биринчи осмонни сайр қилди, ундан иккинчи осмонга, учинчи, сўнг тўртинчи осмонга ўтди. Кейин айлана-айлана яна ерга тушди ва танамга кирди. Менинг бу аҳволимдан Муҳаммад Зоҳиднинг асло хабари йўқ эди».
Мисра:
Касро вукуф нест, ки моро чи ҳолат аст.
Бизнинг қай ҳолатда эканимиздан ҳеч кимнинг хабари йўк.
#МАҚОМАТИ_ХОЖА_БАҲОУДДИН_НАҚШБАНД китобидан
https://t.center/uztasavvuf