View in Telegram
БИР ПОКДОМОН ДАРВИШ шундай нақл қилади: «Аввал ҳолда Ҳазрати Хожа (куддиса сирруху) қаттик риёзатга эга эдилар. Гоҳо-гоҳо бу мухлис уларнинг шариф суҳбатларига етишар эди. Иттифоқо, қиш фасли бўлиб, ҳаво жуда совуқ эди. Ҳазрати Хожа саҳарда бу фақирнинг кулбасига кириб келдилар. Юзларидан қаттиқ риёзат асари кўриниб турарди. Улар бутунлай халқдан қўл ювган ва узоқлик йўлини тутган эдилар. Ўша соатда менга: «Саккиз ойдирки, биз таважжуҳимизни Увайси Қараний разийаллоҳу таоло анҳунинг руҳониятига қаратган эдик ва уларнинг сифатига кириб сайр қилардик, бугун уларнинг сифатидан чиқдик», дедилар». https://t.center/uztasavvuf
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily