View in Telegram
Tasavvuf.uz
Эрзурумли Иброҳим Ҳаққи ҳазратларининг Зокир ва Шокир исмли икки ўғли бор эди. Зокир исмига мувофиқ доим зикр билан машғул, солиҳ фарзанд еди. Шокир эса майхоналардан чиқмайдиган бир одам эди. Бир куни Иброҳим Ҳаққи Зокирни ёнига олади ва бир ерларга кетади. Шу аснода майхонани олдидан ўтиб кетарканлар Шокирни столда яланғоч холда ётганини кўришади. Иброҳим Ҳаққи ҳазратлари майхоначидан ўғлини қанча қарзи борлигини сўраб билиб, ҳамма қарзларини тўлаб йўлда давом этишади. Шокир уйғониб буни билганидан сўнг қаттиқ уялади ва уларга етиб олиш учун орқаларидан йўлга тушади. Бу орада Иброҳим Ҳаққи ва ўғли Зокир бир жарликнинг ёқасига келиб қоладилар. Иброҳим Ҳаққи ҳазратлари ўғли Зокирга: " Бугун чилтонлардан бири вафот қилди. Қани шу жарликдан сакра ва чилтонларга қўшил" дейди. Зокир шунча илми ва таваккулига қарамай иккиланиб қолади ва умуман сакрай олмайди. Бу сўзни эшитар эшитмас орқадан келаётган Шокир " Ота мендан рози бўлинг" дейдида жарликка сакрайди ва бирдан чилтонларга қўшилади. Буни кўрган Зокир ҳайрон бўлади. Чунки ўзи доим зикрда , Шокир эса доим майхонада эди. Зокирнинг ажабланишини кўрган Иброҳим Ҳаққи шу сўзларни айтади: Ҳаққи кел сиррини айлама зоҳир Бўлмоқ истасанг бу йўлда моҳир Харобот аҳлини хор кўрма Шокир Хазинага молик вайроналар бор
https://t.center/uztasavvuf
Telegram
Tasavvuf.uz
Мақсадимиз: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида, тасаввуф ҳаётини ёритиб бериш.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start