🔴 2025 йилда Ўзбекистон ҳукумати амалга оширишни ваъда қилган ислоҳотлар2025 йилда Ўзбекистон ҳукумати ўзининг ислоҳотлар дастурини давом эттириб, янги чақириқларга жавоб бериш мақсадида қуйидаги йўналишларда ўзгаришларни амалга оширишни ваъда қилган яъни ҳужжатлаштирган:
✔️Хомашё экспортларига боғлиқликни камайтириш (масалан, пахта ва газ) ва технология, ишлаб чиқариш ҳамда туризм соҳаларига инвестицияларни жалб қилиш.
50 фоиз кўпроқ инвестициялар жалб қилиш.
✔️Ш. Кудбиев маъсулиятида:
Солиқ тизимини соддалаштириш ва кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш.
✔️Ботир Зохидов маъсулиятида:
Иш ўринлари яратиш: Ёшлар ўртасида ишсизликни камайтириш мақсадида тадбиркорлик ва малака ошириш дастурларини рағбатлантириш.
Камбағаллик даражасини 10% га қисқартириш.✔️Акмал Бурхонов маъсулиятида:
Коррупцияга қарши кураш бўйича, ҳисобдорликни кучайтириш: Давлат идораларида шаффофлик ва рақамли бошқарув орқали коррупцияга қарши курашишни кучайтириш.
Солиқ деклорацияси масаласи.
Барча давлат идораларини
80% рақамлаштириш.ҳамда коррупция бўйича
50% кўпроқ текширув ўтказиш ваъда берилган.
✔️Азиз Абдуҳакимов Экология вазирлиги зиммасида:
Қуёш ва шамол энергиясига 40% кўпроқ
сармоя киритиш.
1 миллион дарахт ўтқазиш орқали яшил ҳудудларни кенгайтириш.
✔️Адлия вазирлиги, Акбар Тошқулов зиммасидаги ваъдалар:
Давлат хизматларини
70% рақамлаштириш ва бюрократияни камайтириш. Ҳар бир ҳудудда
10 та янги “Ягона дарча” марказларини очиш.
Telegram |
Instagram |
You Tube |
Facebook |
X