🔴 Комил Алламжоновнинг 7 нафар ходими суди нега номаълум муддатга қолдирилди?
Таниқли шахслардан бири, собиқ амалдор Комил Алламжоновга қилинган суиқасд вақтида тунги 01:40 ларда ёнида бўлган 7 нафар ходимининг бугун, 23 январь санасида бўлиб ўтиши кутилаётган суди қолдирилди.
Бу ҳақида
uzdiplomat.uz’га Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилган.
Азиз Обидовга кўра, судья бетоблиги сабабли суд номаълум муддатга қолдирилган. Бошқа судьялар иш билан танишиб чиқиши вақт талаб қилгани учун иш янги судьяга алиштирилмаган.
Судда Алламжоновнинг ошпази, ҳайдовчиси, қўриқчиси ва бошқа ходимларининг Қибрай тумани участка нозирига қарши кўрсатмаси кўриб чиқилиши кутилмоқда. К.Алламжоновнинг 7 нафар ходимлари 26 октябрь куни судсиз ва адвокатсиз майда безориликда айбланиб 15 суткага жазоланганларини адвокат Даврон Саидов маълум қилган эди.
Илк бор суд 13 январь куни бўлиб ўтиши айтилган эди, аммо Олий суднинг кўрилиши кутилаётган суд ишлари жадвалида бу ҳақида эълон берилмаган. Адвокат Даврон Саидов 13 январь куни бўлиши керак бўлган суд жараёнини 12 январь якшанба куни кечаси телефон қўнғироғи орқали маълум қилишганини айтган. Эртаси куни эса суд қолдирилган.
Тармоқларда собиқ амалдор Комил Алламжонов тунда 7 нафар ходим билан ҳаракатлангани ҳам танқид остига олинмоқда. Facebook тармоғи фойдаланувчиларидан бири, собиқ амалдор 7 нафар ёрдамчи билан ҳаракатланса, амалдаги ҳукумат вакиллари қанчадан ёрдамчига эга, дея савол қўйган.
Telegram |
Instagram |
You Tube |
Facebook |
X