Россиядан 80 мингдан ортиқ мигрант мажбуран чиқариб юборилди2024 йилда миграция қоидаларини бузганлиги сабабли Россиядан 80 мингдан ортиқ мигрант мажбурий равишда чиқариб юборилди. Бу ҳақда ТАСС Россия Федерал суд ижрочилари хизматидаги манбаларига таяниб маълум қилди.
«2024 йил декабрига келиб, суд қарорларига асосан Россиядан 80 мингдан ортиқ хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мажбурий равишда чиқариб юборилди», – дейилади манбада.
2024 йилда Москва ва Москва вилоятидан 23 минг мигрант мажбурий равишда чиқариб юборилган. Уларга Россияга беш йил муддатга қайтиш тақиқланган.
2023 йилда Россиядан 60 мамлакатнинг 44,2 мингдан ортиқ фуқароси чиқариб юборилган. 2022 йилда эса 47 давлатнинг 26,6 минг фуқароси қайтариб юборилган.
Аввалроқ, Россия судларининг Бош ижрочиси Дмитрий Аристов 2017-2022 йиллар давомида миграция қонунчилиги ва меҳнат қонунчилиги талабларини бузгани учун тахминан 200 минг мигрант Россиядан чиқариб юборилганини айтганди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X