Буҳрон
Буҳрон арабчадан олинган, аслиятда
танглик, оғир ҳолат; алаҳлаш маъноларини англатади. Ўзбек тилида
кризис, танглик деган
маънога эга. Ҳозирги ўзбек тилида нисбатан кам ишлатилади.
Бу сўзни
бўҳрон шаклида ишлатиш кўп учрайди. Лекин луғатларга бу шакл вариантдош сифатида кирмаган. Менимча, бу шаклни ҳам киритса бўлади. Чунки у ўзлашма сўз ва тил уни ўзига мослаштириши табиий.
❗️ Лекин ҳозирча фақат
буҳрон шаклини тўғри дейишга мажбурмиз. Оммавий ахборот воситаларида ёки сўзлашув услубида қўлланаётгани асос бўла олмайди.
Ё луғатни ўзгартирвориш имконига эга бўлиш керак, ё имлосини ўрганиб олиш керак. Дод-вой ортиқча
🙃:
Шуъба ✅
Шўъба
❌
Туғуруқхона ✅
Туғруқхона
❌
Ўғрилик ✅
Ўғирлик
❌
Қўлланади ✅
Қўлланилади
❌
Кувайт ✅
Қувайт
❌
Буҳрон ✅
Бўҳрон
❌
@oriftolib