View in Telegram
Нима учун шўъба эмас? Кўриб турганингиздек, юқоридаги сўровномада жуда кўпчилик шўъба вариантини тўғри деб белгилаган. Буни тушуниш мумкин, чунки кўплаб қонунларда, юридик ҳужжатларда, давлат идоралари низомларида ва бошқа жойларда бу сўз ў ҳарфи билан ёзиб келинган. Ундан ташқари, «Ўзбек тилининг имло луғати»нинг 2003 йилдаги нашрида бу сўз sho‘ba кўринишида ёзилган. Айнан мана шу имло луғати кўп йиллар давомида бизни хато қилишимизга сабабчи бўлган бўлса керак. Юқоридаги расмда қуйидаги луғатлардан парчалар келтирилди: 1. Ўзбек тилининг имло луғати (2013), лотин алифбосида. 2. Ўзбек тилининг имло луғати (2013), кирилл алифбосида. 3. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2006-2008). 4. Ўзбек тилининг этимологик луғати (2003). 5. Русча-ўзбекча ва Ўзбекча-русча луғат (spells дастури). Демак: Шўъба | Sho‘’ba Шуъба | Shu’ba Пўстин, мўйна маъносидаги русчадан ўзлашган сўз тутуқ белгисисиз ёзилади: Шуба | Shuba @xatoliklar
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily