View in Telegram
Қувайтми ёки Кувайт? Арабистон яриморолида жойлашган бу давлат номида кўп хато қилинади. Ҳатто қарор ва фармонларда, расмий идоралар сайтлари, интернет нашрлари саҳифаларида ва бошқа ўринларда Қувайт шаклида янглиш ишлатилганини кўриш мумкин. Албатта, ҳеч ким хатодан холи эмас, ҳаммамиз ҳам адашамиз. Бунинг давоси – билиб олишдир. Давлатнинг номи – Кувайт. Арабчаси – давлатул Кувайт. Кичкина ҳудудга эга бу мамлакатнинг пойтахти номи ҳам ал-Кувайтдир. Кувайт арабчада шаҳарча, қўрғонча маъносини англатади. 📌 Демак: Кувайт Қувайт @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily