Смотреть в Telegram
#Сўраган_эдингиз Кетма-кет юкламалар имлоси Қўшимча кўринишидаги юкламаларнинг баъзилари, жумладан, -чи, -а(-я), -да, -у(-ю), -ку чизиқча билан ёзилади: келса-чи, билса-я, ўқиса-да, билдим-у, айтдим-ку. Хўш, шундай юкламалар кетма-кет келиб қолса-чи? Қоидага кўра, улар чизиқча билан ёзилади: Унга ўхшар экансан-да-а? Бунақа қўш юкламали гап жуда кам учрайди-ю, лекин тилда бор ҳолат. Кетма-кет чизиқ қўйиш кўзга ёқимсиз. Шунинг учун кўп китобларда, жумладан, изоҳли луғатда бунга ўхшаш ҳолатлар қуйидагича имлода берилган: Унга ўхшар экансан-да, а? Изоҳли луғатдан мисол: – Бизнинг қишлоқдан ҳам маълумот борган экан-да, а? – деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Тиниш белгиларини қўллашдан мақсад матнни ўқувчига тушунарли етказиш эканини инобатга олиб, -да ва юкламалари бирин-кетин келганда иккинчи юкламадан олдин вергул қўйилишини оқласа ҳам, ёқласа ҳам бўлади. Изоҳли луғат -ми ва юкламалари кетма-кет келган ҳолатларда ҳам баъзан юкламасидан олдин вергул ишлатган: Қани, нонга қаранглар. Жамолиддин, ё ошга урнаб юборайми, а? М. Исмоилий, Фарғона т. о. Лекин бу ўринда вергул ишлатиш ўзини оқламайди, менимча. Қоидага кўра, чизиқча билан ёзавериш керак: Қани, нонга қаранглар. Жамолиддин, ё ошга урнаб юборайми-а? М. Исмоилий, Фарғона т. о. Бир сўздаги иккита чизиқча диққатни чалғитади. Лекин юкламаларни чизиқча билан ёзишни хато деб бўлмайди, чунки қоидага биноан, шундай ёзиш керак. Вергул ҳам, чизиқча ҳам ишлатмаслик эса – хато. юкламасини бошқа ҳолларда вергул билан ёзиш ҳам янглишдир. Мен чизиқчали қўш юклама келган ҳолатда иккинчи юкламадан олдин вергул ишлатишни афзал кўраман. 📌 Демак: Буни олдинроқ билган экансан-да, а? Буни олдинроқ билган экансан-да-а? Буни олдинроқ билган экансан-да а? Буни олдинроқ билган экансан, а? 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств