Матн вергулзор эмас
Вергул қўллашга жуда ишқибозмиз. Ҳатто пунктуацияга оид китобларда ҳам чалкашликлар, асоссиз вергул ишлатишлар, буни қоида тарзида
талқин этишлар учраб туради. Битта нарсани яхши англаб олиш керак: биз тақдим этаётган ҳар қандай матн
алалоқибат ўқувчи учун. Тиниш белгиларини кўп ва ўринсиз қўллаш матннинг тушунарлилик даражасини туширади. Мазмуни яхши англашилмаган матннинг қиймати камаяди.
Тиниш белгиларини қўллашдан мақсад фавқулодда билимдонликни намойиш этиш эмас, фикрни тушунарли ифодалаш. Мазмун талаб қилса, ўта зарур бўлсагина, тиниш белгисини ишлатиш керак. Ёзганда ҳам, таҳрирда ҳам менинг принципим шу. Шунга кўра, матнни вергулзорга айлантиришга мутлақо қаршиман. Бу ҳам
уволнинг бир тури.
@oriftolib