Смотреть в Telegram
“Ҳою ҳавас” – аслида хато Х ва ҳ борасида ҳатто луғат тузувчи мутахассислар ҳам адашиб туриши ҳақида айтган эдим. Ҳою ҳавас сўзида ҳам худди шу ҳолатни кузатишимиз мумкин. Луғатларга бир хилда ҳою ҳавас шаклида киргани учун сўзнинг шу шакли сўровномада тўғри деб олинган. Аслида бу шаклда ёзиш хато. Хатолик бирикманинг биринчи қисмида – ҳою сўзида. Нега? Дастлаб бу сўзнинг маъноси нима эканини билиб оламиз. Хо сўзи форсчадан олинган бўлиб, аслиятда хоҳловчи, истовчи; истак, ният маъноларини англатади. Истамоқ маъноси билдирувчи хостан феълидан ясалган. Хоҳ, хоҳиш, хоҳламоқ сўзлари айни шу ўзакдан. Бу сўзларнинг барчасида х ҳарфи қўллангани ҳолда, негадир ҳою ҳавасда ҳ ҳарфи ишлатилган. Балки, бошида луғатларга киритишда хато қилинган-у, бу янглишлик бугунгача сақланиб келаётгандир. Чунки 1976 йилги имло луғат ва изоҳли луғатга айнан шундай ҳ ли шаклда киритилган. 1995, 2013 йилдаги луғатларда эса бу сўз йўқ. Ҳолбуки, бу ибора тилда кўп ишлатилади. Изоҳли луғатнинг 2020 йилги нашрини ҳам қараб кўрдим, хато ҳолича турибди. Аслиятда хостан феълида хе ҳарфи ишлатилган ва бу ҳарф ўзбек имлосида барча ҳолатларда х шаклида ёзилади. Бу бирикмани хойи ҳавас кўринишида, форсий изофа билан қўллаш ҳам хато. Бунда ҳаваснинг хоҳиши деган мантиқсиз маъно ҳосил бўлиб қолади. Хою ҳавас истак ва ҳаваслар деган маънони англатади. Шу шаклда маъно тўғри, мантиқли ифодаланади. Билмадим, эҳтимол, ҳою ҳавас кейинги нашрларда хою ҳавас қилиб тузатилар. Ёки бу энди ғалати машҳурга айланди деб ҳисоблашармикан луғатшуносларимиз? Менимча, бу ғалати машҳурга мос ҳолат эмас. 📌 Демак: Хою ҳавас @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств