View in Telegram
Ғалати машҳур нима? Психологларнинг айтишича, бирор одат шаклланиши ёки йўқолиши учун ўртача бир ой вақт керак экан. Муттасил қилинадиган янглиш ишга тана ўрганиб қолади. Тилда ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Эркин Воҳидов бир мақоласида ёзади: “Эскидан қолган ғалати машҳур деган гап бор. Бу машҳур бўлган хато демакдир. Ғалат сўзининг ўзбек тилида ғалати шаклида қизиқ, ажойиб деган маъно касб этгани ўзи ғалати машҳурдир”. Чунки ғалат сўзи арабчада хато, нуқсон, адашиш каби маъноларни англатади. Унга форсча изофаси қўшилган ва ўзбек тилида аслиятдагидан бошқа мазмунни билдиради. Бирор сўз ёки иборани хато ишлатиш оммалашиб кетса ва у табиий қабул қилинадиган бўлиб қолса, энди бошқа йўл йўқ, ноилож рози бўласиз. Ғалати машҳур ана шу. 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily