Ҳалқобми ёки халқоб?
Ҳ ва
х масаласида ҳатто луғат тузувчиларнинг ўзи ҳам адашиб туради. Жумладан,
ҳалқоб сўзида.
1976 йилги имло луғатида бу сўз
ҳалқоб, 1995 йилгисида
халқоб, 2013 йилги имло луғатларида
ҳалқоб, 2008 йилги изоҳли луғатда эса
халқоб тарзида берилган. Аслида қай бири тўғри?
Сўзнинг тўғри шакли –
ҳалқоб. Форс тилидан кирган бу сўз чуқур жойларда туриб, йиғилиб қолган сувни англатади. Икки қисмдан иборат: “доира шаклли нарса” маъносини англатадиган арабча
ҳалқ оти билан “сув” маъносини англатадиган форсча
об отидан тузилган.
Ҳалқа ва
ҳалқоб сўзларидаги
ҳалқ айни бир маънодаги сўзлардир. Ерда йиғилиб қолган сувлар
ҳалқасимон доира ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам бу кўлмакчаларга
ҳалқоб деб ном берилган.
Изоҳли луғатда
ҳалқоб сўзининг арабча имлодаги шакли ҳам келтирилган. Унда ҳойи ҳутти ҳарфи ишлатилганини ва аслиятдаги маъно изоҳида
ҳалқа сўзи қўлланганини кўриш мумкин.
Ҳойи ҳутти ўзбекчада
ҳ ҳарфи билан ифодаланади.
Изоҳли луғатнинг 2020 йилги нашрида бу хато тузатилибди.
📌 Демак:
Ҳалқоб ✅
Халқоб
❌
@oriftolib