#Taqdir_bitiklari #No_239#By_Nafisa_Malikova Орадан икки ой ўтди..
Анчагина ҳолсизланиб қолган Одинани роса уйқуси келди.
-ойи бироз дам олсам майлими?-деди базўр овқат қилиб бўлгач.
Зебохон қош чимирди аммо келинини рангини кўриб бош силкиди
-хўп нимаям дердик!-деди кесатиб.
Одина ётоққа бош қўйган заҳоти кўзини юмди.
Баҳром жигулидан тушиб анчадан бери Одинани егиси келган тарвузни қўлга олди.Қиш охири тарвузни топиш ҳам осон бўлмади..Одина эса охирги пайтлар фақат тарвузни туш кўради.Ҳозир кўрса бечора ҳурсанд бўлар!
Йўлда онасига дуч келди.Зебохон ўғлини кўрасола ўтириб юрагини чангаллади.
-ҳа ойи сизга нима бўлди?-деди Баҳром хавотирланиб.
-шу овқат қилиб ҳеч бўлмаса идишни ювсин десам хотининг мен сизни чўрингиз эмасман деб гап қайтариб камига аразлаб хонасига кириб ётиб олди!
Зебохон ўғлини юзини зимдан кузатди.
-ўзингизда ойи эркалатиб юбордингиз тинмай онасини кўришга боради!-деди Баҳром жаҳли чиқиб.Зебохон келини уйга борганда тўлиб тошиб келишини билгани учун тинмай қидиртирарди Одинани.Мана яқинда телефон олиб келди бу сизга деб.Ишхонада қанча мақтанди бой жойдан келин олдим деб.Ўғли тарвузни қўйиб хонасига кириб кетди.
Баҳром хонага кириб ток печка ёқиб қалин кўрпага ўраниб ётган хотинини кўриб жаҳли чиқди.
-Оди!-деди бақириб.Одина зўрға ўгирилди.
-келдингизми?-деди боши оғриб зўрға гапираркан.
-сен ётавер онам борку хизматингни қиладиган!
-нега келасола бақирасиз?-деди Одина чидай олмай.Борган сари бу оилани қилиқлари асабини чарчатаётганди.
-эринг бўлгандан кейин бақираман урушаман! Хотинмисан нега кутиб олмайсан?-деди Баҳром ғазаб билан.
-мазам бўлмаяпти! Яна онангиз мени ёмонладими?-деди Одина ҳам овози кўтарилиб.
-онамга тил теккизма! Унинг ўрнига ҳар онангникида борганда бироз эрни қандай иззат қилиш ҳақида ўрганиб келсанг бўларди!
Одина чидай олмай ўрнидан турди.
-онангизку бир айланиб келинг деб жўнатадиган! Қачондан бери мазам йўқ эр экансиз битта дори олиб келмайсизку ич деб..
-баҳона касалсан сен!-деди Баҳром Одинани ҳурмацизлигидан тобора алангалаб.
-унда бошқа хотин топинг!
Одина қалтираб кетди.Кўнгли кўтарилиб деворни тутиб қолди.
Баҳром буни ҳам шунчаки мени раҳмимни келтириш учун қиляпти деб ўйлаб қўл силтаб чиқиб кетди.Одина анча вақт қалтираганча девор тутиб турди.На қайнона на эр хабар олди ундан..кўзидан дувиллаб ёш оққанча онасини эслади..
-ҳеч ким сиздек бўлолмас экан ойии...-деди инграб..