#Taqdir_bitiklari #No_240#By_Nafisa_Malikova -Омина куёв сени анча ўзига ўргатиб олдими?-деди Гўзал қувлиги тутиб.Омина ҳайрон қаради.
-қандай ўргатади?
Гўзал лаб бурди.
-романтикани айтаяпман қовун!
Омина ҳиёл қизарди.
-ундай нарсалар бизда йўқ!
-қўйсангчи ундан кўра айтгим келмаяпти де!
Моҳидил қизиқиш билан боқди.
-Омина чиндан айтавер..масалан бизда анча нарса бўлди! Тўйгача менга кўник дедида куёв..
Гўзал ўзига мос мавзу топилганидан шами ёниб Моҳидилга боқди.
-ростида..кейин ўзига ҳам сенга ҳам қийин бўлади!
Омина ҳўрсиниб қўйди.Шамшодни қизиқтирмас балки..нигоҳларида ўтни сезса ҳам негадир қиздан доим масофа сақлайди.Ўтган сафар кинода бўлган ҳолатни эслаб юрагини соғинч қоплади..йигитни атири эмас йўқ ундан қандайдир сокинлик ҳиди келади.Ўзгача ифор бор унда қизни доим ақлини шоширадиган босиқлик бор унда..қизиқ буни қандай уддалайди?
Негадир йигит бугун қўнғироқларига жавоб бермади..
🌺🌺🌺🌺🌺 -Шамшод ниҳоятда жиддий иш қўл телефони мумкин эмас гуруҳ билан телефонни топширинг!
Шамшод қизни хавотир олишини ўйлаб телефонни бергиси келмаганди аммо тинимсиз қўнғироқ сабаб қўлга тушди.
-огоҳлантирилгандинг! Бутун гуруҳ тақдири сени қўлингда мени эмас душман қўлига тушиб қолса нима қилардинг?
Командирдан эшитмаган гапи қолмади йигитни.Шунда ҳам Оминани ўйлади ишқилиб хавотир олмадимикин? Яхшимикин?
-икки кун кетма кет навбатчисан Шамшод!
Командир шогирдига ичи ачиса ҳам қаттиқ жазоламаса бутун гуруҳ тартиби ишдан чиқишини ўйлаб шундай жазо тайинлади.
-яқинларимни огоҳлантиришим мумкинми?-деди йигит умид билан.
-асло йўқ!
🌺🌺🌺🌺🌺 Омина уёқдан буёққа бориб келарди.Еган ичгани татимади.
-аниқ бошқасини севиб қолган!
Кўзлари ёшланиб юзини ювди.Раъно ранги бир аҳвол қизига қараб хавотир олди.
-нима гап?