View in Telegram
NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI
#Taqdir_bitiklari #No_237 #By_Nafisa_Malikova Омина пишириқ курсидан ўрганган пишириғини қилиш учун ҳамма нарсасини олиб келди..ҳали тўйдан кейин пишириб бериб Шамшод акасини роса ҳурсанд қилади! Берилиб пишира бошлади.Рўйҳатдаги бор нарсани ҳаммасини солди.Чақирдига деб ҳар хилидан пишириб қўйди..Шамшодга жўнатиб қўйишни ҳам унутмади.Йигит кўрса у билан фахрланса керак..
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
Ўнг туш бўлмас..туш ўнг бўлмасми? Муқаддам хола кечадан қолган ошни иситиб ёнига тухум қовурди.Азалдан исрофни ёмон кўради.Томорқада ҳамма сабзавотни ўзи етиштиради.Собир ака ишдан қайтиб дастурхонга ўтирди. -сал урилиб қолган помидорларни нима қилдинг?-деди кечаги кўпгина урулган помидор ёдга тушиб. -ҳа уми?-деди Муқаддам хола жилмайиб-томат қилиб қўйдим! Қишга асқотади дадаси..овқат ҳам мазали чиқади у томатдан! Собир ака камгина ошни ярмини хотинга сурди -ол! -мен едим ўзингиз еяверинг!-деди Муқаддам хола чолига иссиқ чой қуйиб.Сўнг эри кетгач лаганда қолган озгина ёғга нонни суртиб егач топ тозадек бўлиб қолган идишни ювиш учун ўрнидан турди.. Бу вақтда Омина музлатгичдаги эзилиб қолган помидорларни ахлатга ағдариш билан овора эди..
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start