#Taqdir_bitiklari #No_236#By_Nafisa_Malikova Етти хил ранг камалакдан, гуллардан ифор
Олгансану мусаффосан, сафосан, аёл!
Оҳу каби нафиссану, нозиксан, ҳуркак,
Боларига бол берган – турфа гулсан аёл!
Одина ойнада энди аёллик нуқси уриб гўзаллашган аёлни кўрди..
Тўйдан сўнг бир ҳафта ҳам ўтди.Ҳадемай чақирди бўлади.Баҳром ҳамон ишга чиқмаган.Тўйдан сўнг қолган қутган нарсаларни ҳам еб тугатишди.Қизиқ ойига 1 миллион 500минг сўм ойлик етармикин?
Ошхона ҳаминқадар аҳволда..Қайнонасику кечаси макияж қилса эрталаб ўчирмай кетавераркан..тиш ювмаса..қандай оила бу?
Ич ичидан қалби ўртанди.Эски ва файзсиз ҳовлига боқиб опа укаларини эслаб кўзи ёшланди.Чақирдига борсин уларни тўйиб тўйиб бағрига босади.Уйидан олиб келган телефонига боқиб галереядан онасини топиб томоша қилди.
-ойи..сизни соғиндим!
Пиёз билан ундан амаллаб пиёзли нон қилди.Қайнонаси айтишича йўқдан бор қилиш келинни вазифаси экан.
-Баҳром ака гўшт олиб келинг!-деди бир кун гўштли овқат егиси келиб.
-онамга айт!-деди Баҳром эски жигулисини ўт олдириб.Ишга ясаниб бойвучча хонимлардек кетаётган Зебохон гўштни эшитиб қоши чимирилди.
-дарров гўшт демангда келин..тежамкорликни ҳам билиши керак аёл киши! Бизни оила сизларникидек боймасда қизим!-деди гап билан узиб олиб.Одина тишини тишига босди.Шу ҳафта бир йилдек ўтди у учун..қўшни келин инсофлигина экан ҳали у ҳали бу олиб чиқиб туради..ошхонада юрган каламушни кўриб ўтакаси ёрилай деди.
-дада каламуш!-деди берилиб бухонка нонни мураббога ботириб еяётган қайнотасига.
-ҳа у ҳам оила аъзоси келин!-деди беғам қайнотаси эътибор бермай.Қўли неча бора ойим деган контактга бориб қайтди..қайнукасини айтмаса ҳам бўлади..буларни ухлашдан бошқа иш қизиқтирмаса ҳам керак..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺 -Оди анча мослашиб қолди шекилли телефонам қилмайди!-деди Раъно қизини соғиниб Оминага.
-чақирдида кўрамизку ойи мен ҳам соғиндим!-деди Омина ҳўрсиниб.
-сеникилар ҳам ҳаракатга тушган тўйни ёзга қилайлик битиришига дейишаябди!
-қийналиб қолмайсизларми?-деди Омина онасига ачиниб.
-сенга ҳам мебелга пул йиғиб қўйганмиз!
-йўғэ куёвингиз мендан чўп ҳам олмайди!-деди Омина Шамшодни феълини билгани учун.
-ҳамма қайнона келиндан нарса кутади..хонасини тўлдириб бериши керак келини!-деди Раъно Муқаддам қудасини эслаб.