View in Telegram
#Taqdir_bitiklari #No_235 #By_Nafisa_Malikova Бир филм бўларди..адашмасам тоғлик куёв! Унда қизни онаси қизининг илк никоҳ кечасида аллақандай тушлар кўриб ухлай олмай чиқади.Худди шундек Раъно ҳам минг ҳавотир билан телефонни бағрига босганча ярим кечада ҳовли айланиб юрарди..Элнур ухлаб қолган..болалари ҳам уйқуда.Ёлғиз Оминани кўзига уйқу келмас онаси не сабаб бунча хавотирда эканлигини тушунмасди. -юзи ёруғ бўлсин қизимни! Раъно кўз ёшларини артиб тинмай дуо қилар..нозиккина қизи энди аёллик остонасига қадам қўяди..бу шундай остонаки ортга йўл йўқ! Энди болалик йўқ..энди у эрли жувон! Эрни рози қилса жаннатга кирадиган мушфиқа..ҳаммасини уддалай олармикин? Хаёлан ҳовлида ўйнаб кулиб юрган қизини эслаб яна бир йиғлаб олди. Шу пайт қўнғироқ бўлди. -ростданми? Аллоҳга шукур! Қизим яхшими?-деди хавотир билан.Уёқдан Ироданинг сокин овози эшитилгач Раъно анча тинчланди. 🌺🌺🌺🌺🌺 Зебохон қовурдоқ олиб келган қудасини совға саломларини обдон кўздан кечирди.Раъно ҳовлига қараб анча кўнгли ҳижил тортди.Нима бўлса ҳам.энди шу уй қизини чин уйи..илоҳим бахтли бўлсин! Тезроқ қизини кўргиси келди..ишқилиб уёқ буёғи соғмикин? Келинлик хонасида ойдеккина бўлиб Одина ўтирарди.Онасини кўриб қучиб олди.Раъно қизини юзини зимдан кузатди.Унда дилхиралик аломатлари йўқ! Кўнгли бироз таскин топди. -елиб югуриб хизматларини қил хўпми? Одина онасини яна маҳкам қучди..шу тобда онаси олиб кетса жон деб кетарди..наҳот шу бўлса аёллик?
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily