#Синов #МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА #No_183 Тайфур кўзларимдан кўзини узмади.
-севмасанг нега розилик бердинг?
Нигоҳимни олиб қочдим.
-сен виртуал севгига ишонасанми?
У жилмайди.
-йўқ!
-нега?
-хўп бир: ҳеч ким чинакам расм ташламайди!
Икки:ўзи ҳақида ҳақиқий маълумотларни сир тутади
-гапларинг рост..
-нима вертуал йигитинг борми?-деди у ҳайрон бўлиб.
-йўғэе..у мени йигитим эмас! Айтганингдек уни ҳақиқий исмини ҳам ёшини ҳам билмайман ҳатто кўриниши қанақа уни ҳам билмайман!
-демак сенга уни қалби ёққан!
Юзим қизарди.
-ҳали ёқди демадимку?
Тайфур жиддий боқди.
-у ҳақида гапираётганингда ҳаяжонга берилаябсанку?
-ундай эмас!
-нега у билан кўришмадинг?
-ахир у пайти унаштирилган эдимда..
-тушунарли! Эндичи?
-энди нима?-дедим дафтарни жўртага очиб.
-ҳозир бошинг очиқ..у билан учрашиш имконинг бор!
-уни Россияда яшашини биламан холос!
Тайфурни бироз кайфияти тушди.
-Россияда бўлса менимча унга кўришиш муаммо эмас...
-шундай дейсанми?-дедим ўйга толиб.
-менимча кўришиш таклифини у бергани дуруст!
Қошларим чимирилди.
-мен уни таклиф қиламан демадимку?
-ҳаёлан у билан аллақачон учрашувни тасаввур қилиб юбординг менимча теачер..
-бўлди дарсга қайтамиз!-дедим жиддийлашиб.