ЭНТОНИ ХОПКИНСДАН ҲАЁТНИНГ 14 ҚОИДАСИ1. Мен баҳайбат Атлант эмаслигимни тушундим. Дунё ташвишини бир ўзим елкамда кўтариб турганим йўқ.
2. Ҳар кунимни худди умримнинг сўнги кунидек яшашни ўргандим. Ахир, ростан ҳам бугун охирги куним бўлиши мумкин-ку.
3. Умрим давомида ота-онам, ака-укаларим, фарзандларим, оиламни севдим. Умрим поёнида эса ўзимни севишни ўргандим.
4. Одамлар хато қилаётганини билсам ҳам хатони тузатмай қўйдим. Бутун одамзотни мукаммал қилишга мажбур эмасман. Тинчлик мукаммалликдан афзал.
5. Мен ҳис-туйғуларимдан уялмай қўйдим. Ҳисларим мен инсон эканимни англатади.
6. Хизмат кўрсатувчиларга яхши чойчақа қолдираман. Бу чойчақа уларни бироз бўлса ҳам хурсанд қилсин. Ахир улар пул топиш учун мендан кўра машаққатлироқ меҳнат қилишдида.
7. Мени қадрламайдиган инсонларни тарк этаман. Улар менинг қадримни билмаса билмасин. Ўз қадримни ўзим биламан-ку.
8. Қариялар бир ҳикояни қайта-қайта айтиб берганда “аввал ҳам айтгансиз” деб уларнинг сўзини бўлмайман. Кексалар бирор ҳикояни такрорлар экан ўз хотиралари йўлагидан қайта ўтиб, ёшликни қайта яшайдилар.
9. Инсонларни кўп мақтайман. Мақтов эшитган кишининг кайфияти кўтарилади. Буни кўриб мен ҳам хурсанд бўламан.
10. Мева-чева ва сабзавот сотувчилари билан тортишиб савдолашмайман. Мен учун арзимас бўлган уч-тўрт доллар улар учун жуда зарур – боласини ўқитишга кўмак бўлади.
11. Кўйлагимдаги ғижим ёки кичик доғга эътибор бермайман. Шахсият ташқи кўринишдан муҳим.
12. Биров мендан ўзиш учун ғирром ўйин қилса ўзимни йўқотиб қўйиб асабийлашмайман. Мен каламуш эмасман, мен ким ўзарга мусобақалашмайман.
13. Инсонлар билан яхши муносабатда бўлиш учун кибрни йиғиштириш керак. Кибр ва худбинлик инсонни ёлғизлатиб, жамиятдан яккалаб қўяди.
14. Мен ўз бахтимни ўз қўлим билан яратаман. Ҳаётимни бахтли яшаш фақат ўз қўлимда.
https://t.center/habibabdunazaar