View in Telegram
* * * Жонга экдим қароғим гул томчисини, Яшилланди яшил само – руҳтарошим. Қўлга олиб ҳилпиратдим юрагимни, Тепаликлар ғурурига тегди ёшим. Мусиқадек эркалаган ғам товушин Бармоғига илиб эшди кўҳна шамол. Тун умримни юмалоқлаб, қисматини Қароғимга боғлаб кетди жоду мисол. Кетаётган дарвеш наво келди қайтиб, Йўлга солди авраб дилим боласини. Ойларини санаб-санаб чарчаган ой, Тўрлар ташлаб чорлар дарё ноласини. Билинмайди кечамизга кирган шарпа, Фақат субҳ ошкор этар ер товушин. Кипригига қўйиб осмон учирар гоҳ Қадимларнинг овозига уйғун қушин. Келаверар ер айланиб адашган кун, Ҳаволанар бўғзим тўла сариқ шамол. Ишқ силкитиб туширган гул юрагимни Силаб-сийпаб кўтаради қушноч аёл. Habib ABDUNAZAR https://t.center/habibabdunazaar
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily