Самарқанд бўйлаб "Халқ ижодиёти карвони" лойиҳаси доирасида маданий тадбирлар ўтказилмоқда Жорий йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Самарқанд вилоятида "Маданият карвони" ижодий лойиҳаси доирасида Маданият вазирлиги тизимидаги ҳаваскорлик жамоалари томонидан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўзбек халқининг миллий қадрият ва урф-одатларини тарғиб этишга қаратилган маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ушбу концерт-томоша дастурларида қатнашиш бепул ва қайси туман ёки шаҳарда тадбирлар ўтказилиши маҳалла фуқаролар йиғини, ҳоким ёрдамчилари ва маданият бўлимлари томонидан олдиндан эълон қилиб борилади.
Шунингдек, маданий тадбирлар якунланганидан сўнг, 15 декабрь куни Самарқанд шаҳрида барча жамоалар, ижодкорлар ва таниқли санъаткорлар иштирокида "Folk Party" шоу гала концерти бўлиб ўтади.
Ушбу маданий тадбирлар борасида Маданият вазири Озодбек Назарбеков қўйидагиларни таъкидлаб ўтди: "ўзбек халқининг ўзига хослиги, маданияти, анъана ҳамда урф-одатларини сақлаб қолиш ва тарғиб қилишда бу каби тадбирларнинг ўрни жуда катта".
Манба