View in Telegram
"Трастбанк" Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан битим имзолади 2018 йилдан буён Ислом Тараққиёт Банки гуруҳи билан манфаатли ҳамкорлик алоқаларини олиб бораётган "Трастбанк" ХАБ бу сафар Жидда шаҳрида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан 30 млн АҚШ долларига тенг битимни имзолашга эришди. Учрашувда эса "Трастбанк" делегациясига банкнинг Бошқарув раиси С. Нормуҳамедов бошчилик қилди. "Трастбанк" шу кунгача ХСРИК ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан жами қиймати 64 млн АҚШ долларига тенг 6 та келишув имзолаган бўлиб, улар асосида Ўзбекистондаги 97 та кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари молиялаштирилган. Бунинг натижасида эса, фармацевтика, текстиль, электромобиллар савдоси ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда янги иш ўринлари яратилди. Янги битим орқали ҳам Ўзбекистондаги бизнес субъектларини фаол равишда молиялаштириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари изчил давом эттирилиши назарда тутилган. Манба
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily